1 414
Тирбандликларни камайтириш ва метро трафигини ошириш учун 17 та ОТМнинг иш графиги ўзгартирилиши мумкин
Тошкент давлат транспорт университетининг мутахассислари пойтахт метросининг самарадорлигини ошириш ва тиғиз вақтларда юкламаларнинг ортиши билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш бўйича қатор чора-тадбирларни ишлаб чиқди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканли орқали эфирга узатилган лавҳада маълум қилинди.
Хусусан, таркиблардаги вагонлар сонини ошириш, олий таълим муассасалари ва йирик корхоналар иш вақтини ўзгартириш, олтита транспорт-ўтиш боғламаларини ташкил этиш метрони Тошкентга олиб кирувчи тўққизта транспорт каридори билан боғлаш тавсия этилмоқда.
Тошкент давлат транспорт университети ректори Одил Абдураҳмоновнинг сўзларига кўра, таклифларни ўрганиш мақсадида 38 минг респондентнинг шикоятлари кўриб чиқилган. Тошкент метрополитенининг ташув қобилиятини ошириш чоралари шу асосдан ишланган.
«Биз сентябрь—октябрь ойларига қадар йўловчиларни ташиш сонини 450 мингдан 600 мингга, кейин эса йил охиригача 800 мингга етказиш имкониятини таҳлил қилиб чиқдик. Тошкентга кириб келишдаги 9 та йўналишда 167 минг аҳолини метрога тўғри йўналтиришимиз керак, ўзи асли ҳар куни пойтахтга 800 минг одам кириб келади», — дейди у.
Тошкент метрополитенидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича амалга ошириладиган асосий чоралар:
- 9 та шаҳарга кириб келувчи транспорт коридорларини метрополитен билан боғлаш;
- 26 та янги шаҳар жамоат транспорти йўналишларини очиш;
- 6 та метрополитен бекатларида транспорт-ўтиш боғламаларини ташкил этиш;
- 17 та таълим муассасалари, йирик ташкилотлар иш графигини муқобиллаштириш;
- 20 та велошеринг станцияси ва 43 та велотураргоҳлар ташкил этиш;
- Метрополитен бекатлари яқинида шахсий транспорт воситаларига тўхташга рухсат бериш;
- 6 та метрополитен бекатларида автотураргоҳларни ишга тушириш;
- Метрополитенда йўловчиларга хизмат кўрсатишни рақамлаштириш (мобил дастур, АТТО);
- Метрополитен жозибадорлигини ошириш (Wi-Fi, йўл кўрсаткичлари);
- 10 та ҳаракатланувчи таркибда вагонлар сонини 4 тадан 5 тага ошириш;
- 14 та янги ҳаракат таркибини ишга тушириш.
Скриншот: видео
Шавкат Мирзиёев 6 июнь куни Тошкент ерусти ҳалқа метросининг иккинчи босқичи қурилишини бориб кўрганди. Қайд этилишича, 2020 йилда Тошкент ерусти ҳалқа метросининг «Дўстлик-2» бекатидан «Қўйлиқ» бекатигача бўлган биринчи босқичи қурилган. Бугунги кунда Қўйлиқдан Сергели йўналишининг 5-бекатига элтувчи иккинчи босқич барпо этилмоқда. Ҳозирги кунгача 200 дан зиёд таянч устунлар ўрнатилиб, эстакадалар қурилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, февраль ўрталарида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, депутат Алишер Қодиров йўлларда хавфсизликни таъминлаш масаласига бағишланган йиғилишда иштирок этганини маълум қилиб, қоидабузарларни жазолаш, тирбандликларнинг олдини олиш борасидаги фикрлари билан бўлишганди. «Нима учун давлат хизматида иш бошлаш вақтини 08:30, олийгоҳларда оқиш бошлаш вақтини 10:00 га белгилаш мумкин эмас? Осмон узилиб ерга тушмайди, лекин жамоат транспортига ҳам, авто йўлларга ҳам босим жиддий камаяди», — деганди у. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас