22:44 / 10.11.2023
232

Солиқ тизими маҳалла даражасида

Солиқ тизими маҳалла даражасида

Президентимиз томонидан солиқ органлари ходимлари олдига қўйилган вазифалардан келиб чиқиб, Солиқ тизимини маҳалла даражасига тушириш янги институтини жорий қилиш бўйича манзилли ишлар олиб борилмоқда. "Маҳалла еттилиги"га солиқ ходимларининг ҳам қўшилиши ҳудудлардаги тадбиркорларнинг солиқ маъмурчилиги билан боғлиқ муаммоларини ўрганиш ва жойида ҳал қилишда муҳим аҳамиятга эга.

Айни пайтда Тошкент вилоятидаги мавжуд 1025 та маҳаллага 504 нафар солиқ хизмати ходимлари бириктирилиб, улар зиммасига  маҳалладаги имкониятларни ишга солиб, солиқ базасини кенгайтириш, тадбиркорлик фаолиятини қонунийлаштиришга ҳамда ўзини ўзи банд қилганларга кичик бизнес тоифасига ўтишга кўмаклашиш ҳамда давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётганларни аниқлаш каби муҳим вазифалар юклатилди.

Хусусан, жорий йилнинг август-октябр ойларида маҳалла даражасида ташкил этилган ишлар натижасида вилоятнинг 22 та туман шаҳарларида 2260 янги тадбиркорлик субъектлари рўйхатга олинди ва 987 та тадбиркор фаолияти тикланди.

Шунингдек, 183 та бўш турган объектга тадбиркорлик субъектлари жойлаштирилди ва 330 та иш ўрни яратилди.

Тошкент вилояти солиқ бошқармаси ахборот хизмати.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият