15:25 / 24.11.2023
219

Ўзбекистонда дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, деб хабар бермоқда “Ўзгидромет”.

Қайд этилишича, ҳаво ҳароратининг аста-секин кўтарилиши давом этади. 24 ноябрь куни кундузи ҳарорат 15-18 даражагача кўтарилади, шанба кунига келиб 17-20 даражагача, якшанба куни эса 20-23 даражагача исийди. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ атрофида бўлади.

Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, бугун кундузи баъзи жойларда шамол 15-20 метр/секунгача кучаяди.

Тошкентда: 24—26 ноябрь кунлари ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечалари 7-9 даража илиқ, кундузи 24 ноябрда 15-17 даражагача, 25 ноябрда 16-18 даража, 26 ноябрда 19-21 даража атрофида бўлади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият