date
views 145

Кредит қарзини тўламаган фуқаронинг транспорт воситаси хатланди

Кредит қарзини тўламаган фуқаронинг транспорт воситаси хатланди
Мажбурий ижро бюросининг Бағдод тумани бўлими иш юритувида бўлган Риштон туманлараро иқтисодий судининг ижро ҳужжатига асосан О.С.дан ундирувчи “Ҳамкор банк” АТБнинг фойдасига 600 млн. сўм кредит қарзини ундириш белгиланган.

Қарздор томонидан суд қарорининг ижроси ихтиёрий муддатда таъминланмаганлиги сабабли, давлат ижрочиси томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида гаровга қўйилган "FAW CAR MODEL BESTUN B 70" русумли автотранспорт воситаси холислар иштирокида хатланиб, жарима майдонига олиб кирилган.

Ҳозирда ушбу хатланган мулкни аукцион савдоларига қўйиш чоралари кўрилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Кредит қарзини тўламаган фуқаронинг транспорт воситаси хатланди