
Фуқаролик ишлари бўйича Пастдарғом туман судининг суд буйруғига асосан қарздор Ш.К дан икки нафар вояга етмаган фарзандлари фойдасига 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Самарқанд вилоятидан Бюронинг Яшнобод туман бўлимига ижросини таъминлаш учун келиб тушган.
Ижро ҳаракатлари давомида, қарздор Ш.К.дан Л.Х. фойдасига 112 млн сўм қарздорлик ундириб берилган.
Бундан ташқари, Бюронинг Яшнобод туман бўлими иш юритувидаги қарздор Ш.Камаловдан жами 36 марта 29 млн 500 минг сўмлик махсус автоматлаштирилган фото ва видео мосламалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидаларини бузилиши юзасидан келиб тушган жарималарни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари юзасидан қарздор бир неча маротаба огоҳлантирилган бўлишига қарамасдан жарималарни тўлашдан бўйин товлаб келган.
Жарима суммалари огоҳлантиришларга қарамасдан тўланмаганлиги сабабли қарздорга тегишли бўлган Cobalt автотранспорт воситасига нисбатан қидирув эълон қилинган ҳамда тезкор қидирув ҳаракатлари даврида, автомашина топилиб, жарима майдонига қўйилган.
Каримов Бекзод
Бош прокуратура бошқарма прокурори
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Бош прокуратура бошқарма прокурори
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар