Парвоз вақтида кўпчилик йўловчилар бортда хизмат кўрсатилишни интиқлик билан кутади. Агар самолёт рейси ўз ичига овқатланиш хизматини олмаган бўлса-да, йўловчилар чой, қаҳва каби ичимликларни рад этмайди. Самолётда иссиқ таом билан ўзини сийлаш ҳам узоқ йўллик саргузаштнинг бир қисмига айланади, ахир биз ҳар куни самолётда учмаймиз.
Фото: Тҳе Voiceмаг
Доимий иш вақти парвозда ўтадиган борт ходимлари ва стюардессалар самолётда таклиф этиладиган барча таом ва ичимликларни истеъмол қилавермайди. Тўғри, парвоз пайтида овқатланиш тартиби ва гигиенага қўйилган талаблар турли авиакомпанияларда ҳар хил бўлади, аммо ҳеч қайси авиакомпания камчиликлардан холи эмас.
Қаҳва, чой ва сув
Борт кузатувчилари огоҳлантиради: самолётда таклиф этиладиган пластик ҳамда шиша идишдаги сувлар хавфсиз, уларни мустақил текшириб кўришингиз ҳам мумкин. Қаҳва ва чой учун иссиқ сув эса кўпинча водопровод сувидан олинади. Салқин ичимликларга солинадиган муз ҳам водопровод сувидан тайёрланади.
Замонавий самолётлар рециркуляцияга эга сув таъминоти билан жиҳозланган. Парвоздан аввал у ерга маиший эҳтиёжлар учун ичимлик суви қуйилади. Аммо бундай қувурлар қанчалик тез-тез тозалаб турилиши номаълум. Шу сабабли стюардессалар парвоз вақтида чой ва қаҳва ичмайди. Қолаверса, бундай ичимликлар ортиқча сувсизланишга олиб келади.
Спиртли ичимликлар
Юқори баландликда ичилган спиртли маҳсулотлар организмга кўпроқ салбий таъсир кўрсатиб, гипоксияни келтириб чиқаради. Бунда тана тўқималарига кислород кам етиб боради ва организм сувсизланишига олиб келади. Шунинг учун авиакомпания ходимлари ҳеч қачон парвоз вақтида спиртли ичимликлар ичмайди.
Газаклар
Борт ходимлари шўр, аччиқ ва турли газаклар, жумладан, пишлоқ ва зайтунни истеъмол қилмайди, чунки бундай маҳсулотлар ҳам сувсизланишга олиб келади. Улар таркибида катта миқдорда натрий бўлгани учун чанқоқ юзага келади.
Фото: Getty Images
Самолёт ходимларида кенг тарқалган касаллик — қабзият сабаби ҳам айнан баландлик ва катта тезликда учишдан келиб чиқади. Шундай экан, танадаги сув баланси бузилиш эҳтимоли юқори бўлган стюардессалар ва борт кузатувчилари вазиятни оғирлаштирмасликка ҳаракат қилади.
Бундан ташқари, музлаткичда сақланиши шарт бўлган ҳар қандай маҳсулот сифати ва янгилиги шубҳа туғдиради. Шу сабабли самолётда таклиф этиладиган колбаса ва пишлоқ маҳсулотларидан тийилиш лозим.
Иссиқ овқатлар
Самолётда босим паст бўлгани туфайли барча таомлар таъми бир оз ўзгаради, шунинг учун самолёт овқатларига кўпроқ туз ва зираворлар қўшилади.
Самолётда нималар ейиш мумкин?
Парвоз вақтида истеъмол қилинадиган натрийга бой ва қайта ишланган маҳсулотлар бош оғриғи, чарчоқ, ошқозондаги бузилишларга олиб келиши мумкин. Шунинг учун самолётда ёғсиз ва оқсилга бой маҳсулотлар, сабзавот ва мевалар ейиш тавсия этилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»