Гипертония - қандай касаллик? Хасталикнинг белгилари, асоратлари ва олдини олиш усуллари нималардан иборат?
Ана шундай саволларга Миллий тиббиёт маркази шифокори, Тиббиёт фанлари доктори, кардиолог Нигора Пирматова жавоб беради.
Гипертония юрак-қон томир тизими касалликлари билан хасталанган кишиларнинг ўлимига сабаб бўлувчи асосий омиллардан бири ҳисобланади. Тадқиқотларга кўра, гипертония сайёрамиздаги ногиронликнинг асосий сабабларидан биридир. Статистик маълумотларга кўра, қон босими ошганда биринчи ёрдам кеч кўрсатилса, беморларнинг аҳволи жуда оғирлашиши, ҳатто ўлим ҳолати кузатилиши мумкин.
Артериал гипертония билан касалланган беморлар жуда тез ва оғир пневмонияни ривожлантирадиган биринчи рақамли хавф гуруҳига киради.
Улар уй шароитида ўз-ўзини даволаш билан шуғулланишлари ман этилади. Чунки уларда тезда пневмония ривожланиши ва унинг оғир кечиши кузатилиши мумкин.
Кўп давлатларнинг барча изланишлари ва кузатувлари шуни кўрсатдики, короновирус пневмониясидан вафот этганларнинг 50 фоизида артериал гипертония касаллиги бўлган.
Шунинг учун юрак қон-томир патологияси, қон босими ҳамда юрак етишмовчилиги бор беморлар ҳудудий поликлиникаларида диспансер назоратда бўлишлари, ўзларида ўзгаришлар сезсалар, шу заҳоти шифокорга мурожаат этишлари, жамоат жойларига зарурат бўлмаса бормасликлари, имкони бўлса уйдан ишлашлари, ўз-ўзини даволаш билан шуғулланмасликлари, вақти-вақти билан қон босимларини ўлчатиб туришлари ва шифокор тавсия этган даво муолажаларини вақтида олиб туришлари зарур.
Даволаш пайтида беморлар ҳар қандай стресс ёки ҳиссий зўриқишдан йироқ бўлгани маъқул. Беморлар очиқ ҳавода: сувлар атрофида, боғда сайр қилишлари тавсия этилади.
Гипертония профилактикаси учун қуйидаларни тавсия этаман.
1. Тўғри овқатланинг. Қизил гўшт, ҳайвон ёғлари, туз истеъмолини камайтиринг, кўпроқ мева ва сабзавотлар, балиқ, ёнғоқлар, ёғсиз сут маҳсулотларини танновул қилинг.
2. Қаҳва ичишни камайтиринг. Кофеин қон босимини бирданига ошириб юбориши мумкин. Шунинг учун унинг истеъмолини камайтирган маъқул.
3. Алкоголь ичимликларни истеъмол қилиш, тамаки чекиш каби зарарли одатлардан воз кечинг.
4. Мунтазам жисмоний машқларни бажариб туринг. Енгил спорт турлари, пиёда юриш, велосипед учиш, сузиш артериал қон босимини туширишга ёрдам беради.
5. Вазнингизни назорат қилинг. Ортиқча вазн гипертония ривожланиши хавфини оширади.
6. Стрессли вазиятлардан қочинг. Медитация ва йога билан шуғулланиш стресс ҳиссини камайтиришнинг самарали усулларидан ҳисобланади.
7. Уйқу режимига амал қилинг. Гипертонияга чалинган беморга кунига камида 8-9 соат ухлаш тавсия этилади.
8. Дориларни ўз вақтида қабул қилинг. Агар шифокор сизга қон босимини тушириш учун дорилар ёзиб берган бўлса, уларни ўз вақтида қабул қилишни унутманг.
9. Даврий шифокор кўригидан ўтиб туринг. Бу организмдаги салбий ўзгаришларни вақтида аниқлаш ва тезкор чораларни кўриш имконини беради. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?