Жаҳон банки “Тошкент шаҳрида ҳаво сифатини баҳолаш ва Ўзбекистонда ҳаво сифати бошқарувини такомиллаштириш бўйича “йўл харитаси” номли ҳисоботини тақдим этди.
Ҳисоботда асосий эътибор Тошкент шаҳри ҳавосидаги PM2,5 заррачаларига қаратилган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ушбу зарраларни инсон саломатлиги учун энг катта хавф туғдирадиган ифлослантирувчи деб ҳисоблайди.
Таъкидланишича, пойтахтда PM2,5 заррачаларининг концентрацияси қиш ойларида энг юқори даражага етади. Шаҳарда PM2,5нинг ўртача йиллик концентрацияси ЖССТ белгилаган меъёр (ҳар бир куб метрга 5 микрограмм)дан 6 баравар кўпроқни ташкил этади.
Ҳисоб-китобларга кўра, бу ифлосланиш натижасида Тошкент аҳолиси соғлиғига етаётган зарар қиймати Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг 0,7 фоизига тенг бўлиши мумкин.
“Ушбу тадқиқот давомида Тошкент шаҳридаги PM2,5 ифлосланишининг аҳоли саломатлигига таъсирини баҳолаш шуни кўрсатдики, ҳавонинг PM2,5 зарралари билан ифлосланиши Тошкентда ҳар йили тахминан 3000 кишининг бевақт ўлимига олиб келиши ва аҳоли фаровонлигига салбий таъсири эса йилига 488,4 млн АҚШ долларини ташкил этиши мумкин”, – дея қайд этган тадқиқотчилар.
Қайд этилишича, эрта ўлимларнинг аксарияти инсулт (33 фоиз), ундан кейин юрак ишемик касаллиги (28 фоиз) ва қуйи нафас йўлларининг инфекциялари (23 фоиз) сабаб бўлади.
Ҳисоботга кўра, Тошкентда PM2,5 заррачалари билан антропоген ифлосланишнинг асосий манбалари иситиш сектори (28 фоиз), транспорт (16 фоиз) ва саноат (13 фоиз) ҳиссасига тўғри келади.
Шаҳарда PM2,5 эмиссиясининг энг катта манбайи иситишдир: гарчи бу омил асосан қиш ойларига тўғри келса-да, унинг йиллик улуши PM2,5 эмиссиясининг деярли учдан бир қисмини ташкил қилади. Умумий йиллик PM2,5 чиқиндиларининг 18 фоизи йўл чангининг кўтарилиши ва қурилиш ишлари натижасида ҳосил бўлган шаҳар чанги билан боғлиқ, дейилади ҳисоботда.
Ифлосланишнинг 36 фоизини инсон омилига боғлиқ бўлмаган трансчегаравий, хусусан шамол билан келадиган чанглар ташкил этади. Ёз мавсумида айнан шу омил, қиш мавсумида эса иситиш билан боғлиқ манбалар устунлик қилади.
Жаҳон банки мутахассислари Ўзбекистонда ҳаво сифатини бошқаришни такомиллаштириш учун, жумладан, қуйидаги тавсияларни илгари сурган:
- ҳаво сифати стандартлари ва тегишли қоидаларни янгилаш, ҳаво сифатини бошқариш миллий стратегиясини ишлаб чиқиш ва зарур мувофиқлаштириш механизмини яратиш;
- иссиқлик тармоғидаги эмиссияни камайтириш учун ёқилғи сифатини ва иситиш мосламаларининг самарадорлигини ошириш, биноларнинг энергия самарадорлигини ошириш;
- уй хўжаликларига (айниқса ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламга) ўз биноларини энергия тежамкор ва экологик тоза иситишга сармоя киритиш учун молиявий ёрдам кўрсатиш.
Техник баҳолаш натижалари Тошкент шаҳридаги ҳаво сифатини кейинги таҳлил қилиш учун асос бўлди ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида ҳам шундай баҳолашларни ўтказиш учун намуна бўла олади, дея хулоса қилган халқаро экспертлар.
Ҳисоботдан айрим муҳим жадваллар
Ҳисобот, Тошкент ҳавоси, Ифлослиги, Бевақт ўлим “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўзбекистон — Қозоғистондаги хорижий компаниялар сони бўйича учинчи ўринда
Такси ҳайдовчилари лицензияси нархи икки баробарга қимматлашди
Ким Чен Ин Ғарбни Украинадан Россияга қарши фойдаланганликда айблади