13:48 / 01.11.2024
66

Фарғона водийсида янги балиқ тури кашф этилди

Фарғона водийсида янги балиқ тури кашф этилди
Dzihunia pseudoamudarjensis балиғи
Фото: Бахтиёр Шералиев

Ўзбекистонлик олимлар Фарғона водийси сув ҳавзаларидан фан учун янги бўлган ялангбалиқ турини кашф этишди. Бу ҳақда кашфиёт муаллифларидан бири — биолог-ихтиолог Бахтиёр Шералиев хабар берди.

Унинг таъкидлашича, Ўзбекистон, жумладан, Фарғона водийси сув ҳавзалари гидробиологик ҳамда ихтиологик жиҳатдан тўла тадқиқ этилмаган. Шу боис ҳудудларда олиб борилаётган чуқур илмий текширувлар мобайнида фан учун янги бўлган турлар учрамоқда.

Бахтиёр Шералиев бошчилигидаги Фарғона давлат университети ихтиолог олимлари Фарғона водийси ҳамда Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларидаги балиқларнинг тур таркиби, биологияси ва экологиясига оид қатор тадқиқотларни олиб бормоқда.

Сўнгги бир неча йилда Марказий Осиё сув ҳавзаларини ихтиологик жиҳатдан текшириш жараёни шуни кўрсатмоқдаки, минтақада ҳали ўзининг ўрганилишини кутиб турган турлар талайгина. Ўтган йиллар мобайнида Шоҳимардон дарёсидан Triplophysa ferganaensis, Сўх дарёсидан эса Triplophysa daryoae каби балиқ турларининг кашф этилгани буни тасдиқлайди. Сўнгги тадқиқотларимиз натижаси асосида эса Dzihunia pseudоаmudarjensis тури кашф этилди. Эътиборли жиҳати шундаки, кашф этилаётган турларнинг аксарияти минтақамиз эндемиклари ҳисобланади, дейди Бахтиёр Шералиев.

Қўшимча қилинишича, ҳозирги вақтда Ўзбекистон сув ҳавзаларида қайд этилган балиқ турлари сони 70 га яқин бўлиб, уларнинг чорак қисмини ноёб балиқ турлари ташкил қилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғона водийсида янги балиқ тури кашф этилди