
Самарқанд шаҳрида яшовчи қарздор У.М. Суднинг 2023 йил 13 майдаги қарорига асосан ундирувчи Н.Р.га бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент тўлаш мажбурияти юклатилган.
Қарздор У.М. 36 миллион 800 минг сўм алимент тўловларини тўлашдан бўйин товлаб, яширинган.
Қидирув натижасида қарздор У.М. ушланди ва унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг очиқ мажлисида ҳуқуқбузар У.М.га Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-4 моддасига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар