date

Қудратилла Рафиқов яна касаба уюшмалари раиси бўлди

Қудратилла Рафиқов яна касаба уюшмалари раиси бўлди
Қудратилла Рафиқов Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси раиси этиб қайта сайланди. Бу ҳақда "ЎзА" хабар берди.

Унинг номзоди ташкилотнинг IX қурултойида делегатлар томонидан қўллаб-қувватланди. Рафиқов федерацияга 2016 йил декабрь ойидан буён раҳбарлик қилиб келмоқда.

2020 йил ноябрида у иккинчи муддатга қайта сайланган эди. Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабрь ойида Қудратилла Рафиқов Ўзбекистон Сузиш федерациясининг ҳам раиси этиб сайланган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қудратилла Рафиқов яна касаба уюшмалари раиси бўлди