
Бразилия терма жамоаси футболчиси Неймар бош мураббий Карло Анчелоттига мурожаат қилиб, жамоага 2026 йилги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқишда ёрдам беришни сўради. Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги мундиал тарихда илк бор бир вақтнинг ўзида уч давлатда — АҚШ, Канада ва Мексикада ўтказилади.
Фабрицио Романо келтирган иқтибосга кўра, Неймар шундай деди: «Биз Жаҳон кубогини Бразилияга олиб келиш учун қўлимиздан келган ҳамма нарсани, ҳатто имконсизини ҳам қиламиз. Июль ойида бу гапларим учун мендан ҳисоб сўрашингиз мумкин.
Ҳей, Анчелотти, бизга ёрдам беринг!» Шунингдек, бўлажак мундиал 48 та терма жамоа иштирок этадиган илк турнир бўлади. Бразилия терма жамоаси Жаҳон чемпионати кубогини охирги марта 2002 йилда қўлга киритган.
Бразилияликлар беш карра жаҳон чемпиони ҳисобланади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.