
Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор “Севилья”га қарши учрашувда заҳирага олинганига ижтимоий тармоқларда муносабат билдирди. Испания Ла Лигасининг 17-тури доирасида жамоалар “Сантьяго Бернабеу” стадионида тўқнаш келди.
“Реал” 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бош мураббий Хаби Алонсо 83-дақиқада Винисиусни алмаштирди.
Шундан сўнг бразилиялик футболчи ижтимоий тармоқдаги саҳифасидан “Реал” футболкаси билан тушган фотосуратни ўчирди, статусига эса уч нуқта қолдирди. Винисиус сўнгги бор октябрь ойида гол урган.
Аввалроқ матбуотда унинг Алонсо билан муносабатлари осон эмаслиги ҳақида миш-мишлар тарқалган эди. Бу ғалабадан кейин “Реал” 42 очко жамғариб, етакчи “Барселона”дан ортда қолишини минимум даражагача қисқартирди.
Бироқ каталонияликлар заҳирада битта ўйинга эга. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.