Xiaomi компанияси янги Fascia Gun 3 массажёрини тақдим этди

Xiaomi ўзининг массаж тўппончалари туркумини янги Лонг-Ҳандлед Fascia Gun 3 модели билан кенгайтирди. Қурилма 13-май куни Xiaomi Ёупин краудфандинг платформасида 299 юан (тахминан 45 доллар) нархда сотувга чиқади, 20-майдан сўнг эса унинг нархи 399 юанга кўтарилади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Янги моделнинг асосий ўзига хослиги — икки хил тутқич вариантига эга бўлган йиғма конструкциядир. Қисқа тутқич одатий массаж учун мўлжалланган бўлса, узун тутқич ёрдамида бел ва тананинг етиб бориш қийин бўлган жойларини осонлик билан массаж қилиш мумкин. Тутқичларни алмаштириш оддий бурама маҳкамлагич орқали амалга оширилади.
Қурилма 12 кг гача босим ва 6 мм гача чуқурликдаги таъсир кучини таъминлаб, чуқур мушакларни самарали ишлашга ёрдам беради. Массажёр чўткасиз мотор билан жиҳозланган бўлиб, 2 та иш режими ва 3 та тезлик даражасини қўллаб-қувватлайди, шунингдек, охирги танланган режимни хотирасида сақлаб қолади.
Қурилманинг вазни 680 граммни ташкил этади. Шунингдек, босимни кўрсатувчи ҳалқали индикатор ҳам мавжуд: оқ ранг оптимал кучни, тўқ сариқ ранг эса ортиқча босимни билдиради. 1900 мА·соат сиғимли аккумулятор қисқа сеансларда 30 кунгача ишлаш имконини беради, тўпламга эса турли мушак гуруҳлари учун 3 та алмаштириладиган насадка киради.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!