Жаҳонгир Отажоновдан қувончли хабар: у саккизинчи марта ота бўлди

Хонанда Жаҳонгир Отажонов концерт дастури давомида мухлисларига қувончли хабарни етказди. Унинг айтишича, у саккизинчи марта ота бўлган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода санъаткор саҳнада туриб бу янгиликни биринчи марта оммага маълум қилгани акс этган. Хонанда қиз фарзанди дунёга келганини катта хурсандчилик билан айтган.
“Яна битта янгилигим бор, менинг кичкина фарзандим — қизим туғилди”, — дея мурожаат қилган у.
Шунингдек, у бу хабар ҳали интернет ёки бошқа манбаларда эълон қилинмаганини таъкидлаган. Жаҳонгир Отажоновнинг сўзларига кўра, қизалоқ соат икки атрофида дунёга келган.
Санъаткор мухлислардан самимий тилаклар сўраб, яхши ниятлар билдирган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг