Шакиранинг концерти икки миллион мухлисни бир жойга жамлади

Колумбиялик машҳур хонанда Шакира 2 май куни Рио-де-Жанейродаги Копакабана соҳилида бепул концерт дастурини тақдим этди. Мазкур чиқиш рекорд даражада томошабин йиғиб, тахминан 2 миллион кишини бир майдонга жамлади.
Маълум қилинишича, ушбу концерт хонанданинг “Las Mujeres Ya No Lloran” номли жаҳон турнеси доирасида ўтказилган. Шакира саҳнада ўзининг энг машҳур хит қўшиқларини ижро этиб, дастурни BZRP Music Sessions #53/66 билан якунлади.
Санъаткор чиқиш давомида аёллар кучи ва бардоши ҳақида ҳам таъсирли фикрлар билдирди. Унинг сўзлари мухлислар томонидан олқишлар билан қарши олинди.

Концертга ташриф буюрувчилар эрталабдан бошлаб соҳилда тўплана бошлаган. Томошабинларнинг катта қисми нафақат Бразилиядан, балки бошқа Лотин Америкаси давлатларидан ҳам келгани қайд этилди.
Эдуардо Кавалере (Рио мери) ушбу тадбир шаҳарга катта иқтисодий фойда келтиришини таъкидлаб, концерт туфайли бюджетга қарийб 155 миллион доллар тушиши кутилаётганини маълум қилган.

Мутахассислар фикрича, бундай бепул оммавий концертлар нафақат маданий, балки иқтисодий жиҳатдан ҳам шаҳар ривожига катта ҳисса қўшади.
