Тошкент вилоятида мансабдор пора олишда қўлга тушди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Тошкент вилоятида хусусий боғча очиш учун рухсатнома ва ёзув хавфсизлиги хулосасини олиб бермоқчи бўлган масъуллар пора билан ушланди. Хусусан, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими методисти 1,5 миллион сўм ва 200 АҚШ доллари олаётганда ашёвий далиллар билан қўлга тушди. Шунингдек, ушбу ишга алоқадор туман Фавқулодда вазиятлар бўлими катта инспектори ҳам 200 доллар пора олаётган вақтида ушланди.
Давлат хавфсизлик хизмати томонидан Тошкент вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида коррупция билан боғлиқ бир қатор қонунбузарликлар фош этилди.
Маълум қилинишича, Тошкент вилоятида туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими методисти хусусий боғча очмоқчи бўлган фуқародан рухсатнома тайёрлаб бериш эвазига 1,5 миллион сўм ҳамда ёнғин хавфсизлиги бўйича ижобий хулоса олиб бериш учун 200 АҚШ доллари талаб қилган. У пулни олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Тезкор тадбирлар давомида ушбу ишга алоқадор бўлган туман Фавқулодда вазиятлар бўлими катта инспектори ҳам 200 доллар пора олаётган вақтида ушланган.
Шу билан бирга, Чимбой туманида яшовчи аёл бошқа фуқарога пенсия тайинлашда иш стажини сунъий равишда ошириб беришни ваъда қилиб, 7 миллион сўм олган пайтида қўлга тушган. Аниқланишича, у бу ишни вазирликда ишловчи ўғли орқали ҳал қилишни режалаштирган.
Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






























Изоҳлар 0
…