date

Москвада ўзбекистонлик аёл 15 йилга ҳукм қилинди

Москвада ўзбекистонлик аёл 15 йилга ҳукм қилинди
Москвадаги суд 33 ёшли ўзбекистонлик Маҳбубахон Оринбоевага 15 йил умумий тартибдаги колонияда жазо ўташга ҳукм чиқарди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Уни "Катиба Тавҳид вал-Жиҳод" жамоасини молиялаштирганликда айбдор деб топишган. Ушбу жамоа Сурияда фаолият юритувчи "Ҳейат Таҳрир аш-Шам" террорчи ташкилоти таркибига киради.

Тергов маълумотларига кўра, 2022 йил октябр ойида Оринбоева радикалларга ўзининг банк картаси маълумотларини тақдим этган. Кейинчалик ушбу картанинг ҳисобварағидан 6,5 минг рубл (1 миллион сўмдан кўпроқ) ўтказилган ва бу маблағ жиҳодчиларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган.

Оринбоева ўз айбини тан олмаган. Суд вакилининг маълум қилишича, чиқарилган ҳукм ҳали кучга кирмаган ва айбланувчи уни қайта кўриб чиқишни талаб қилиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Москвада ўзбекистонлик аёл 15 йилга ҳукм қилинди