date

Компани Горетскага «Атлетико» қизиқиши ҳақидаги гапларга жавоб берди

Компани Горетскага «Атлетико» қизиқиши ҳақидаги гапларга жавоб берди

Мюнхеннинг «Бавария» жамоаси бош мураббийи Венсан Компани Мадриднинг «Атлетико» клуби ярим ҳимоячи Леон Горетскага қизиқиш билдираётгани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Матбуот анжуманида Компани трансфер масалаларини фақат мураббий ҳал қилмаслигини таъкидлади: «Трансфер бўйича қарорлар фақат мураббийга боғлиқ эмас. Ҳар бир ҳолатда раҳбарият билан музокаралар олиб борилади. Охирги 48 соат ичида мен фақат ПСВ ҳақида гапирдим, келиши ёки кетиши мумкин бўлган футболчилар ҳақида эмас. Шунинг учун бу борада аниқ маълумот бера олмайман», — деди у.

Леон Горетска 2018 йилда «Бохум»дан эркин агент сифатида «Бавария»га келиб қўшилган. Унинг шартномаси 2026 йил 30 июнгача амал қилади. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи мюнхенликлар сафида 28 учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Компани Горетскага «Атлетико» қизиқиши ҳақидаги гапларга жавоб берди