«Ювентус» Спаллеттига 2028 йилгача янги шартнома таклиф қилмоқчи

Туриннинг «Ювентус» клуби бош мураббий Лучано Спаллетти билан ҳамкорликни узайтириш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, клуб мутахассисга 2028 йил ёзигача мўлжалланган янги битим таклиф қилмоқчи. Бироқ Спаллетти шошилмаяпти: у раҳбариятдан мураббий истаган футболчиларни олиб бериш бўйича аниқ кафолатлар кутмоқда.
Спаллетти «Ювентус»ни 2025 йил октябрь охирида қабул қилиб олган. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йил 30 июнгача амал қилади. Ҳозирда туринликлар А Серия жадвалида 22 турдан сўнг 42 очко билан 5-ўринда бормоқда ва пешқадам «Интер»дан 10 очкога ортда қолган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг