date

Қишда хавфсиз иситиш қоидалари эслатилди

Қишда хавфсиз иситиш қоидалари эслатилди
Ўзбекистон Энергетика вазирлиги фуқароларни ис газининг хавфлилиги ҳақида огоҳлантирди ва қишда хавфсиз иситишнинг асосий қоидаларини эслатди. Вазирлик носоз ёки ўзбошимчалик билан ясалган иситиш мосламаларидан фойдаланмаслик, шунингдек, газли иситиш ускуналарини тунданазоратсиз қолдирмасликни тавсия қилди.

Шунингдек, газ плиталаридан хоналарни иситиш мақсадида фойдаланмаслик кераклиги таъкидланди. Мутахассислар томонидан мўриларнинг ўз вақтида тозаланиши ҳам муҳим эканлиги қайд этилди.

"Мазкур қоидаларга амал қилиш орқали сиз ўзингизни, яқинларингизни ва уйингизни нохуш ҳодисалардан ҳимоя қиласиз", - дейилади Энергетика вазирлиги хабарида.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Қишда хавфсиз иситиш қоидалари эслатилди