date

Ҳоланд Роналду ўрнатган рекордини янгилаб, тарихга кирди...

Ҳоланд Роналду ўрнатган рекордини янгилаб, тарихга кирди...

Англия Премьер-лигасининг 16-тури доирасида бўлиб ўтган “Кристал Пэлас”га қарши учрашув Эрлинг Ҳоланд учун яна бир тарихий кечага айланди. “Манчестер Сити” ҳужумчиси мазкур баҳсда дубль қайд этиб, жамоасининг 3:0 ҳисобидаги ишончли ғалабасига катта ҳисса қўшди.

Энг муҳими, ушбу икки гол орқали норвегиялик тўпурар Англия чемпионатида “Сити” сафида урилган голлар сони бўйича Криштиану Роналдуга тегишли бўлган рекордни ортда қолдирди. Ҳоланд эндиликда “шаҳарликлар” либосида барча мусобақаларни қўшиб ҳисоблаганда 168 та учрашувда 147 та гол муаллифи бўлиб турибди. Бу эса “Манчестер Юнайтед” таркибида 346 ўйинда 145 та гол урган Криштиану Роналдудан юқори натижа ҳисобланади.

25 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда ҳам ажойиб форма намойиш этмоқда. У “Манчестер Сити” сафида 22 та баҳсда майдонга тушиб, 23 марта рақиб дарвозасини ишғол қилди ва яна 3 та голли узатма билан ҳам ажралиб турди. Ҳоланднинг барқарор самарадорлиги жамоани чемпионлик пойгасида ушлаб туришда муҳим омилга айланмоқда.

Мутахассислар фикрича, Ҳоланд нафақат “Сити”, балки бутун АПЛ тарихидаги энг самарали ҳужумчилардан бирига айланиб улгурди. Агар у шу суръатни сақлаб қолса, олдинда яна кўплаб рекордлар йиқилиши эҳтимолдан холи эмас.

Қисқаси, Эрлинг Ҳоланд ҳар бир ўйинда ўз номи атрофида янги тарих яратмоқда ва “шаҳарликлар” мухлисларини яна ва яна хурсанд қилишда давом этяпти.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ҳоланд Роналду ўрнатган рекордини янгилаб, тарихга кирди...