
Хонанда Севинч Мўминова ўзининг янги “Севасанми” номли қўшиғи премерасини мухлисларга тақдим этди. Санъаткор бу ҳақда Instagram'даги расмий саҳифаси орқали маълум қилиб, қўшиқни энди тўлиқ ҳолатда YouTube платформасида томоша қилиш мумкинлигини билдирди. Янги ижод маҳсули қисқа фурсатда тингловчилар эътиборини тортиб, ижтимоий тармоқларда фаол муҳокама қилинмоқда.
Ушбу тарона қисқа вақт ичида катта қизиқиш уйғотиб, YouTube платформасида 500 мингдан ортиқ томоша қилинди. Шунингдек, мингдан зиёд тингловчилар қўшиқ остида илиқ ва самимий изоҳлар қолдириб, хонанданинг янги ижодини юқори баҳолашди. Бу эса “Севасанми” таронаси мухлислар қалбидан жой олаётганини яна бир бор тасдиқлайди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.