date

АҚШдаги университетда фожиа: ўзбекистонлик талаба отишмада ҳалок бўлди

АҚШдаги университетда фожиа: ўзбекистонлик талаба отишмада ҳалок бўлди

АҚШнинг Род-Айленд штати, Провиденс шаҳрида жойлашган нуфузли Браун университети кампусида юз берган отишма фожиавий оқибатларга олиб келди. Ушбу ҳодиса натижасида Ўзбекистон фуқароси, талаба Муҳаммад Азиз Умурзоқов ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили маълумот берди. Хабарда марҳум талабанинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирилиб, ушбу фожиа бегуноҳ инсонлар ҳаётига зомин бўлгани алоҳида таъкидланди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг АҚШдаги дипломатик ваколатхоналари ҳодиса юзасидан дарҳол иш бошлаган. Дипломатлар марҳумнинг яқинлари билан доимий алоқада бўлиб, ҳуқуқий ва ташкилий масалаларда АҚШнинг тегишли идоралари билан ҳамкорлик қилмоқда.

Эслатиб ўтилишича, Браун университетида содир бўлган отишма оқибатида камида икки киши ҳалок бўлган, яна тўққиз нафар шахс жароҳат олган. Жабрланганларнинг аксариятининг аҳволи оғир дея баҳоланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » АҚШдаги университетда фожиа: ўзбекистонлик талаба отишмада ҳалок бўлди