date

Жидда–Тошкент рейсида йўловчининг юраги тўхтаб қолди, самолёт фавқулодда қўнди

Жидда–Тошкент рейсида йўловчининг юраги тўхтаб қолди, самолёт фавқулодда қўнди

Жиддадан Тошкентга йўл олган 9S-3306 рейси бортда кутилмаган тиббий фалокат содир бўлгач, Баҳрайн аэропортига шошилинч тарзда қўнишга мажбур бўлди. Бу ҳақда “Air Samarkand” компанияси маълумот берди.

Маълум қилинишича, парвоз давомида ёши улуғ аёл йўловчининг юраги тўхтаб қолган. Ҳолатни баҳолаган ҳаво кемаси командири ва иккинчи учувчи энг яқин аэропортга тезкор қўниш тўғрисида қарор қабул қилган. Самолётга жойидаёқ тиббий бригада чақирилган.

Шу вақтда борткузатувчилар жамоаси қўнишгача йўловчига барча имкониятларни ишга солиб, зарур ёрдамни кўрсатган. Самолёт қўнгандан сўнг, маҳаллий шифокорлар реанимацион тадбирларни давом эттириб, йўловчининг ҳолатини барқарорлаштиришга эришишган. Аёл шифохонага етказилган ва ҳозирда даволанмоқда.

Рейс Баҳрайнда ёнилғи қуйиб олгач, парвозни қайта давом эттирган ва Тошкентга тахминан 2 соат кечикиш билан, 15 декабрь куни соат 9:49 да етиб келган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Жидда–Тошкент рейсида йўловчининг юраги тўхтаб қолди, самолёт фавқулодда қўнди