date

Хавфли гиёҳванд моддаларни сотувчилар қўлга олинди

Хавфли гиёҳванд моддаларни сотувчилар қўлга олинди

Тошкент шаҳрида сифати кафолатланмаган ва тегишли ҳужжатларсиз дори воситаларини ноқонуний равишда сотаётган шахслар фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа тумани бўлими маълум қилди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро З.Х. ва унинг шериклари олдиндан тил бириктирган ҳолда хорижда ишлаб чиқарилган, аммо қонуний ҳужжатлари мавжуд бўлмаган дори воситаларини сотишга уринган пайтда қўлга олинди. Аниқланишича, улар 10 қути “Китруда” ва 2 қути “Тесентрик” номли дори воситаларини фуқаро М.Х.га 165,6 миллион сўм эвазига сотишга келишган.

Пул маблағлари АҚШ долларида ҳисоблаб, жами 13 800 доллар олинган вақтда гумонланувчилар ашёвий далиллар билан ушланган.

Ўтказилган экспертиза хулосасига кўра, ушбу дори воситалари учун мувофиқлик сертификати расмийлаштирилмаган, шунингдек, уларни сақлаш қоидаларига риоя қилинмаган. Шу сабабли мазкур дориларни сотиш, ташиш ҳамда тиббиёт амалиётида қўллаш қатъиян тақиқланиши қайд этилган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Хавфли гиёҳванд моддаларни сотувчилар қўлга олинди