date

Гвардиола АПЛда Фергюсон ўрнатган рекордни ортда қолдирди

Гвардиола АПЛда Фергюсон ўрнатган рекордни ортда қолдирди

Англия Премьер-лигасининг 16-турида “Манчестер Сити” сафарда “Кристал Пэлас”ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Бу натижа нафақат навбатдаги уч очко, балки Пеп Гвардиола учун тарихий марра бўлди.

Ушбу ғалаба орқали испаниялик мураббий бошқарувидаги “шаҳарликлар” АПЛ доирасида 3 ва ундан кўп гол уриб ғалаба қозонган 150-учрашувини қайд этди. Қизиғи шундаки, бу кўрсаткичга етиш учун Гвардиолага атиги 358 та ўйин кифоя қилди.

“Манчестер Сити” расмий сайти маълум қилишича, Пеп шу тариқа Англия футболи афсонаси ҳисобланган Алекс Фергюсоннинг рекордини ортда қолдирди. “Манчестер Юнайтед”нинг собиқ устози Премьер-лигада 522 та ўйинда иштирок этган бўлиб, шулардан 149 тасида жамоаси 3 ва ундан ортиқ гол билан ғалаба қозонган эди.

Гвардиола эса бу натижани анча қисқа муддатда такрорлабгина қолмай, янгилашга ҳам муваффақ бўлди. У 2016 йилдан буён “Манчестер Сити”ни бошқариб келмоқда ва шу давр ичида клубни Англия футболида мутлақ устун жамоага айлантирди.

Испаниялик мутахассис раҳбарлигида “Сити” 6 марта АПЛ чемпионлигини қўлга киритди, бир неча бор рекордлар ўрнатди ва доимий равишда ҳужумкор, томошабинбоп футбол намойиш этмоқда. Мутахассислар фикрича, Гвардиоланинг жамоаси ҳали яна кўплаб тарихий натижаларга эришиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гвардиола АПЛда Фергюсон ўрнатган рекордни ортда қолдирди