
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербург шаҳрига ишчи ташриф билан етиб келди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Халқаро "Пулково" аэропортида уни Санкт-Петербург губернатори Александр Беглов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди. 21-22 декабр кунлари давом этадиган ташриф доирасида давлат раҳбари Евроосиё иқтисодий кенгаши Олий йиғилишида кузатувчи мақомида иштирок этади, шунингдек, МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида қатнашади.
Саммитлар кун тартибида кўп томонлама иттифоқлар доирасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади. Иштирокчилар биргаликдаги фаолият якунларини сарҳисоб қиладилар ва келгуси йил учун устувор йўналишлар бўйича фикр алмашадилар.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.