date

Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонга тушиши кутилмоқда

Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонга тушиши кутилмоқда

Туркия Суперлигасининг 17-тури доирасида «Истанбул Башакшеҳир» ўз майдонида «Газиантеп» жамоасини қабул қилади. Ушбу баҳс ҳар икки жамоа учун ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлиб, уч очко учун кескин кураш кутилмоқда.

Нури Шаҳин бошчилигидаги «Башакшеҳир» Туркия Кубогида «Галатасарой»дан учралган мағлубиятдан кейин мухлислар олдида ўзини оқлаш ва чемпионатдаги ҳолатини яхшилашни мақсад қилган. Жамоа айнан Суперлигада ғалабали йўлга қайтишни режалаштиряпти.

Сафардаги «Газиантеп» эса яқинда Бурак Йилмазни бош мураббий этиб тайинлаганидан сўнг янги руҳ билан ҳаракат қилмоқда. Клуб раҳбарияти ва жамоа ушбу учрашувда ғалаба қозониб, турнир жадвалида 6-ўринга кўтарилишни олдига мақсад қилиб қўйган.

Fotomac нашри маълум қилишича, баҳсда Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев илк дақиқалардан майдонга тушиши кутилмоқда. Бу эса ўзбекистонлик мухлислар учун ўйинга бўлган қизиқишни янада оширмоқда.

Тахминий таркиблар қуйидагича:

  • «Башакшеҳир»: Мухаммед, Онур, Дуарте, Опоку, Омер Али, Креспо, Умут, Элдор Шомуродов, Аббосбек Файзуллаев, Харит, Селке.
  • «Газиантеп»: Зафер, Таййип, Абена, Семих, Перес, Камара, Мелих, Родригес, Козловски, Байо, Макси.

Маълумот учун, учрашув Тошкент вақти билан соат 19:00 да старт олади. Мухлислар ўзбекистонлик легионерлар иштирокидаги ушбу баҳсдан юқори даражадаги ўйин ва интрига кутишмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонга тушиши кутилмоқда