01:43 / 16.06.2017
4 510

Хитойда миллиардер бўлиш тобора хавфли бўлиб бормоқда

Хитойда миллиардер бўлиш тобора хавфли бўлиб бормоқда
Молия компанияси етакчисини Хитойнинг ўлиб кетган собиқ раҳбари билан яқин қариндошлиги ҳам қутқара олмади.

АҚШ президенти Дональд Трампнинг куёви билан ишбилармонлик муносабатлари ўрнатишга уринган молия магнати У Сиаоҳуэй йўқолиб қолди. Пекиндаги компания эса раис «шахсий сабабларга кўра» ўз хизмат вазифасини адо этолмаслигини эълон қилди.

ОАВ эса унинг қўлга олингани ва тутқунликда сақланаётганини хабар берди. Бироқ, нима учун у қамоқда? У ўз кирдикорлари ва партия съезди олдидан тозалаш ишлари қурбони бўлдими? Чунки жаноб Унинг конгломерати хорижда қимматбаҳо меҳмонхоналарни қўлга киритиш билан шуғулланган, хусусан, «Независимая газета»нинг ёзишича, бизнесменни хорижликлар билан шубҳали битимлар имзолаган учун қўлга олишган.

У Сиаоҳуэйнинг карьераси жуда ажойиб эди. Автомобиль суғуртачиси сифатида иш бошлаган У бугунги кунга келиб «Анбанг» молиявий тизимини яратган ва унинг активлари 300 миллиард АҚШ долларига баҳоланмоқда. Унинг шахсий алоқалари ҳар қандай кўнгилсизликлардан ҳимоя қилиши керакдек. Чунки Хитойнинг айни пайтда вафот этган собиқ етакчиси, иқтисодий ислоҳотлар архитектори Дэнг Сиаопингнинг неварасига уйланган.

Америкада ҳам «Анбанг» раисининг жуда жиддий танишлари бор. У АҚШ президенти маъмуриятининг бизнес ишлари бўйича маслаҳат кенгаши раҳбари Стивен Шварцмандан меҳмонхоналар сотиб олган. Ўтган йилнинг ноябрида эса У Жаред Кушнер — Трампнинг куёви ва маслаҳатчиси билан учрашган. Ўшанда хитойлик ишбилармон Кушнерга қисман тегишли Манҳэттандаги бир бинодан улуш сотиб олмоқчи бўлган. Бу келишувни рад этишга тўғри келган, чунки президент маслаҳатчиси томонидан баъзи бир этика қоидалари бузилаётгани оммавий ахборот воситалари томонидан шов-шув қилинди.

New York Times’нинг таъкидлашича, Унинг ҳибсга олиниши АҚШ ва Хитой учун жиддий оқибатлар келтириб чиқаради. Хитой учун оқибатлар равшан: «Анбанг» билан боғлиқ банклар акциялари баҳоси кечадан бошлаб пастга қулай бошлади.

Уни ҳибсга олишга ҳақида дастлаб Хитойнинг Caijing маҳаллий журнали хабар берди. Ушбу ҳибс «Анбанг» конгломерати устидан олиб борилаётган терговнинг таркиби қисми бўлган. Гап шундаки, бу компания пул маблағларини бошқариш бўйича чайқов маҳсулотларини бозорга етказувчи асосий таъминотчи бўлган. Бу эса кўплаб хитойлик инвесторларни ўзига жалб қилган.

Бироқ суғурта бозорини тартибга солувчи компания ҳаракатларида қонунга хилоф жиҳатларни топган ва унга уч ой мобайнида янги суғурта маҳсулотларини сотишни тақиқлаб қўйган.

Ҳозирча У билан боғлиқ иш нима билан якунланиши номаълум. Компаниянинг молиявий секторда коррупцияга қарши курашувчиларнинг тўрига илинган баъзи бир директорлари бир неча кунга йўқ бўлиб қолган ва яна ишга қайтиб ўз ишларини давом эттираверишган.

Сиао Жианҳуа — энг машҳур банкирлардан бирининг тақдири эса оғирроқ. ОАВ маълумотларига кўра, у январь ойида Ҳонгконгдаги ҳашаматли меҳмонхоналардан бирида хитойлик полициячилар томонидан қўлга олинган ва ХХР ҳудудига олиб кирилган. Шундан бери у омма олдида кўриниш бермаган. 2012 йил сиёсий можаро марказида қолиб кетган миллиардер Сюй Минг эса 2015 йилда қамоқхонада 44 ёшида вафот этади.

«Анбанг» компанияси эса хитойлик инвесторлардан пул йиғиб, уни хорижда тасарруф эта бошлаган. Ўтган йили хорижда кўчмас мулк харид қилиш учун 6 миллиард доллар сарфланган.

Унинг қўлга олиниши Пекин учун жуда бир нозик вақтда рўй берди. Кузда коммунистик партиянинг XIX съезди бўлиб ўтади. Унда янги авлод раҳбарлари сайлаб олинади. Съездолди даврида партия сиёсий ва молиявий барқарорликнинг сақланишига биринчи навбатда эътибор қаратмоқда.

«Независмая газета» билан суҳбатда МДУ Осиё ва Африка мамлакатлари институти директори муовини Андрей Карнеев «Анбанг» раисининг ҳибсга олинишига Caijing журналида чоп этилган материаллар сабаб бўлганини айтиб ўтган. Бу нашр аввал ҳам компаниянинг шубҳали операциялари ҳақида материаллар эълон қилиб турган. Тахмин қилинишича, фош этувчи характердаги материаллар журналга коррупцияга қарши курашувчи бош орган — интизомни текшириш бўйича марказий комиссия раҳбари Ванг Цишанг томонидан етказилиб турилибди. «Партия молиявий соҳада тартиб жорий этишга киришганга ўхшайди», — дейди эксперт.

Хитойлик бойларнинг хорижда қўлга киритаётган нарсалари ичида футбол клублари ҳам бор. Хитойлик бойваччалардан бири Ли Ёнгҳонг шу йилнинг апрелида Италиянинг «Милан» клуби эгасига айланди. Ҳозирча шуниси маълумки, у «Милан»ни ривожлантириш учун 1 миллиард евро сарфламоқчи. Guardian’нинг ёзишича бу борада Хитой ҳукумати томонидан бирор эътироз билдирилмаган. Бироқ Сильвио Берлускони томонидан 31 йил мобайнида бошқарилган клубнинг йирик миқдордаги қарзлари вазиятни оғирлаштирмоқда.

Манба: «Кун.уз»

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хитойда миллиардер бўлиш тобора хавфли бўлиб бормоқда