Аксарият уй бекалари турмушга чиққанида қандай бўлса, шундайлигича қолаверади. Ва буни меъёрий ҳолат деб ҳисоблайди. Ҳолбуки, барча касбдаги аёллар каби уй бекалари ҳам ўзини ўзи ҳамиша тарбиялаб, мукаммаллаштириб бормоғи зарур.
Қуйидаги тавсиялар ана шундай тарбия жараёнида сизга асқoтади, деб умид қиламиз.
Замонавий уй бекаси энг аввало, оқила, саранжом-саришта, озода ва режали, асосийси, пазанда бўлиши лозим. Аёлнинг бундай фазилатлари эркаклар учун жуда муҳим!
Уларни кўпроқ тингланг. Аёл турмуш ўртоғига яхши суҳбатдош бўлиши, уни кўпроқ тинглаб, камроқ гапириши, ўз қизиқиши ва машғулотлари ҳақида сўзлашига имкон яратиб бериши лозим. Бу камтарлик ва ҳурмат белгисидир.
Баҳслашувлардан имкон қадар қочинг. Эркаклар баъзан бирдан жаҳл отига минишади. Бундай пайтда кўзёши ёрдам бермайди, аксинча, бу ҳолат турмуш ўртоғингизни асабийлаштиради, холос. Ўз фикрини билдирмай мум тишлаб ўтиравериш ҳам яхши эмас. Агар сиз сабрли бўлсангиз, эрингизнинг жаҳлдан тушишини кутиб, вазият юмшагандан сўнг ўз фикрингизни ётиғи билан тушунтирсангиз, олам гулистон!
Оилада баъзан келишмовчиликлар бўлиб туриши табиий ҳол. Чунки сиз турфа тоифадаги кишиларсиз, фикрларингиз ҳам турлича! Низоларга оқилалик билан ечим изланг. Овозингизни баландлатиб, эрингиздан устун бўлишга уринманг. Шундай йўл тутсангиз, атрофдагиларнинг ҳурматини қозонасиз. Бир гапдан қолсангиз, умр йўлдошингизнинг сизга бўлган меҳри ортади.
Турмуш ўртоғингизни у қандай бўлса шундайлигича қабул қилинг. Уни бўлар-бўлмасга танқид қилаверманг. Идеалингиздаги эркак қандай бўлишидан қатъи назар, ҳар бир инсон ўзига хос бир хилқат эканлигини унутманг. Умр йўлдошингиздан фазилат топишга урининг. Эрингизнинг сизга ёқмайдиган одатлари ҳақида ўзига ётиғи билан гапиринг. Ўринсиз тўқнашувлардан тийилинг.
Дўстларингиз бўлсин. Уй бекалари кўпинча дўстона муносабатлардан узоқлашиб кетадилар. Аслида дўстлар билан гоҳ-гоҳида учрашиб, суҳбатлашиб туриш, инсонга яхши кайфият бағишлайди.
Қизиқарли машғулотингиз бўлсин. Уй юмушларидан ташқари ўзингизга ёқадиган, ундан завқ оладиган бирор машғулот билан ҳам шуғулланинг. Масалан, тикувчилик, тўқувчилик ёки қандолатчилик билан машғул бўлсангиз, ҳам оилангиз бюджетига фойда, ҳам ўзингиз зерикиш нималигини билмайсиз. Ҳаётдан, ҳар бир кунингиздан завқланиб яшайсиз.
Олий маълумотингиз бўлмаса институтга кириш ҳақида ўйланг. Уй бекаси учун олий маълумот олиш шарт эмас, деб ўйласангиз, адашасиз. Бу фарзандларингиз тарбияси, камолоти учун ҳам жуда зарур. Имконингиз бўлса, албатта, билимингизни мукаммаллаштиринг, ҳеч бўлмаганда китоб, газета ва журнал ўқинг. Мутолаа яхши устоз, дўст, маслаҳатгўй, у ўзингизга бўлган ишончни шакллантиради, дунёқарашингизни кенгайтиради, билимингизни бойитади. Турмуш ўртоғингиз, фарзандларингиз олдида ҳурматингизни оширади.
Гап ташиманг. Оилангиздаги гапни кўчага олиб чиқманг, муаммоларни ҳеч ким билан ўртоқлашманг. Ота-онангизга, яқинларингизга айтсангиз, сиқилгани қолади, муаммоларингизни ҳал қилиб бера олмайди. Уларга ўзингиз ечим изланг.
Уйингиздаги осойишталикни сақлашга интилинг. Мумтоз куй ва қўшиқларни кўпроқ тингланг, асабларингиз тинчланади. Фарзандларингиз қалбида ҳам бундай куй ва қўшиқларга меҳр уйғотинг. Бундай ҳолат осойишталик ҳукм суришига ҳисса қўшади.
Спорт билан албатта, шуғулланинг. Имкон тополсангиз, спорт залларига боринг. Имконият бўлмаса, интернет орқали видеомашғулотлар топинг ва уйда шуғулланинг. Бунинг ҳам иложини тополмасангиз, кечки пайт кўпроқ пиёда сайр қилинг. Бу саломатлигингиз учун жуда зарур.
Танаффус қилинг. Режали уй бекаси уй юмушларидан ортиб, яқинлари билан учрашиш, фарзандлари билан дам олиш, саёҳатларга, истироҳат боғларига бориш учун ҳам фурсат топади. Ана шунда яқинларингизнинг сизга бўлган меҳри янада ортади.
Биринчи ёрдам кўрсатишни ўрганинг. Бу оила аъзоларингиз саломатлиги учун жуда муҳим. Бирор яқинингизнинг саломатлиги билан боғлиқ тасодифий нохушлик содир бўлса, “Тез ёрдам”нинг йўлига кўз тикишдан ёмони йўқ. Мададга муҳтож кишига ёрдам беролмаётганингиздан ўзингиз кўпроқ азобланасиз.
Уй юмушлари, оила аъзоларингиз билан муомала-муносабат, меҳмон кутиб-кузатиш – ҳаммасини иш сифатида қабул қилинг ва ҳамиша бу вазифаларни ҳафсала, дид, масъулият билан адо этишга ҳаракат қилинг!
Манба: Mulohaza.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин