18 октябрь куни Бишкекда ШҲТга аъзо мамлакатларнинг махсус хизматлари вакиллари террорчилик ҳаракатларини олдини олиш учун интернетни мониторинг қилиш имкониятларини муҳокама қилишди. Ушбу масала Қирғизистонда бўлиб ўтаётган ШҲТ Минтақавий антитеррор тузилмаси Кенгашининг навбатдаги 33-мажлисида муҳокама қилинди.
Кенгаш мажлисида Ҳиндистон, Россия, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Покистон давлатлари махсус хизматлари вакиллари иштирок этмоқдалар.
Мажлис иштирокчилари “глобал ахборот маконида террорчилик, айирмачилик ва экстремистик тусдаги таҳдидларни назорат қилиш” муаммолари, шунингдек, интернетдан террорчилик, айирмачилик ва экстремизм мақсадларида фойдаланишни аниқлаштириш, олдини олиш ва бу ҳақда огоҳлантириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш учун мутахассислар ишчи гуруҳининг ҳамкорликда ишлаши режасини муҳокама қилишди.
Шунингдек, мажлисда экстремистик мақсадларда фойланилаётган, тақиқланган интернет ресурсларини четлаб ўтиш воситаларига қарши курашиш бўйича ШҲТ масъул органлари ҳамкорлиги мавзуси ҳам алоҳида муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, муҳокамада мажлис иштирокчилари томонидан террорчилик ҳаракатларидан ўта аҳамиятга молик бўлган объектлар ва аҳоли тўпланадиган жойлар хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, террорчилик таҳдидларига тезкор жавоб қайтариш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Бундан ташқари, ШҲТ Минтақавий антитеррор тузилмаси кенгашида экстремистик руҳдаги турли диний оқимлардан келиб чиқиши мумкин бўлган таҳдид ва хатарларга қарши курашиш борасидаги қўшма чора-тадбирларнинг амалга оширилиши бўйича ҳисобот тингланди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Самарқандда МДҲ Чегара қўшинлари раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди

ДХХ раиси: “Жангарилар террорчилик фаолиятини давом эттириш учун ватанига қайтишга ҳаракат қилмоқда...”

ШҲТнинг кейинги мажлиси илк марта Ҳиндистонда бўлади

Қирғизистон бош вазири Тошкентга келди

Махсус хизматлар терроризм бўйича қидирувда бўлган 150 кишини қўлга олишди

Фавқулодда вазиятлар вазири Тожикистонга бориб келди