12:50 / 01.05.2019
4 464

Давлат хизматлари агентлигининг фаолияти қониқарлими? (1-қисм)

Давлат хизматлари агентлигининг фаолияти қониқарлими? (1-қисм)
Фуқароларга қулайлик яратиш, оворагарчиликлар, сансоларликларнинг олдини олиш мақсадида Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Давлат хизматлари агентлиги ташкил этилди. Ушбу агентлик ташкил этилганидан буён ОАВда унинг фаолияти тўлақонли ёритиб келинмоқда. Аммо таҳририят томонидан халқ орасидаги баъзибир миш-мишлар ўрганиб чиқилиб, Давлат хизматлари агентлигининг мутахассислари билан суҳбат уюштирилди. Суҳбат давомида ДХАнинг ташкилий-таҳлил бўлими бош маслаҳатчиси Жасур Ниязов бизни қизиқтирган айрим саволларга жавоб берди.

— Давлат хизматлари агентлиги нима учун “ягона дарча”, “бирдарча” деб ҳам аталади?
— Мамлакатда давлат хизматлари кўрсатиш тизими изчиллик билан такомиллаштирилмоқда ва модернизация қилинмоқда, бу аҳолининг ҳаёт сифати, инвестиция иқлими, ишчанлик муҳитини яхшилаш ва бизнесни ривожлантириш имконини беради.
2003 йилда тадбиркорлик субъектлари тегишли давлат хизматларини «ягона дарча» тамойили бўйича олиш имконига эга бўлишди.
Авваллари, тадбиркорлар янги ишни бошлаш учун бир нечта давлат идоралари ва ташкилотларга қатнаб сарсон бўлишарди. Хусусан, давлат рўйхатидан ўтиш, ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш юзасидан пухта бизнес-лойиҳа тузиш, тегишли иш ўрнига эга бўлиш, банклар хизмати билан танишиш ва кредит олиш, давлат солиқ идораларига учрашиш каби югур-югурлар эндиликда бир идорадан яъни “Ягона дарча” марказидан ҳал қилинадиган бўлди.
Бу дегани барча ишлари битта жойда ҳал қилиш имкони яратилди.
Давлат хизматлари марказлари илгари мавжуд бўлган “Ягона дарча” марказлари базасида ташкил этилган бўлиб, асосий тамойилларидан бири
— фуқароларнинг барча хизматларини битта жойда олиш имкониятини яратиш. Яъни битта ҳужжат олиш учун бир неча давлат идораларига юрмасдан, Давлат хизматлари марказининг ўзида олиш.

— ДХАнинг фуқаролар учун қулайлик томонларини айтиб ўтсангиз?
— Авваллари «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш имкониятидан фақат тадбиркорлик субъектлари фойдаланиши мумкин эди. Бунда фуқаролар ҳанузгача турли давлат органларида ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича мураккаб тартиб-таомиллардан ўзлари ўтишга мажбур бўлишган.
Қатор давлат органларида ахборот тизимлари, ресурслари ва маълумотлар базаларининг мавжуд эмаслиги, улар идоралараро интеграция қилинишининг паст даражада эканлиги жисмоний ва юридик шахслар томонидан барча давлат хизматлари мажмуасидан қулай ва ўз вақтида фойдаланишни таъминламаган эди.
Кўпчилик давлат хизматларини кўрсатишнинг тартиб-таомиллари мураккаб ва фойдаланиш учун қийин бўлиб қолмоқда, нархни шакллантириш механизмлари шаффоф эмас, алоҳида ҳолларда тор идоравий манфаатларда «монопол» хизматлар кўрсатишга талаблар белгилан эди.
Давлат хизматлари агентлиги ушбу муаммоларни бартараф этиш учун ташкил этилган.
Асосий мақсадимиз — фуқароларимизга тезкор, қулай ва шаффоф давлат хизматларини кўрсатиш, хизмат кўрсатиш тартиботлари ва жараёнини соддалаштириш, бюрократияга чек қўйиш.

— ДХА томонидан қандай маълумотлар берилмаслигига яна бир бор аниқлик киритсангиз?
— Давлат хизматлари марказлари томонидан 100 дан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилади. Уларнинг руйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин:
https://davxizmat.uz/services
Рўйхатда мавжуд бўлмаган хизматлар кўрсатилмайди. Масалан, “маҳалладан справка” марказлар орқали берилмайди.

— ДХАда фаолият юритаётган ходимнинг биринчи ўринда вазифаси нималардан иборат?
— Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз ва “ишонч телефони” орқали келиб тушаётган мурожаатлар таҳлилидан сўнг, Давлат хизматлари марказлари ходимлари риоя этиши лозим бўлган тамойиллар ишлаб чиқилди ва расман тасдиқланди.
Бундан ташқари, энди ҳар бир ДХМда администратор бурчаги ташкил этилиб, у орқали фуқаролар ўзларини қизиқтирадиган саволларга жавоб олишлари мумкин бўлади, Марказ директори эса ҳар бир ташриф буюрувчини шахсан кутиб олиши белгиланди.

— Фуқаро хизматдан рози бўлиши учун ходим нималарга амал қилиши керак?
— Давлат хизматлари марказлари ходимлари куйидаги тамойилларга амал қилишлари керак:


— Мурожаат билан келган фуқарога ходим қўпол муносабатда бўлса қандай чора кўрилади? (Эслатиб ўтамиз, Давлат хизматлари марказларида шунга ўхшаш воқеалар такрорланган)
—Юқорида айтиб ўтганимдек, Давлат хизматлари марказлари ходимининг фуқаро билан муносабатларини тартибга солиш учун махсус тамойиллар ишлаб чиқилган ва Агентлик раҳбарияти томонидан тасдиқланган.
Шундай бўлса-да, аввало ҳар бир ҳолат синчиклаб ўрганилади. Ушбу салбий ҳолат ўз тасдиғини топса, фуқаролар билан қўпол муносабатда бўлган ходимларга нисбатан белгиланган тартибда интизомий чоралар кўрилиши мумкин.

— Агарда фуқаронинг маълумотномаси тайёр бўлган бўлсаю, фуқаро келмаса, маълумотнома нима қилинади?
—Аввало бугун жамиятимизни ҳар бир аъзоси ҳуқуқий маданияти етарли даражада, яъни ҳар бир марказга ташриф буюрувчи шахс айнан қайси куни тайёр ҳужжат учун кела олишини аниқлаштириб кетади. Қолаверса, тайёр бўлган маълумотнома учун махсус хабар смс шаклида етказилади. Турли сабабларга кўра кела олмаган, бу ҳақида Давлат хизматлари марказларини огоҳлантирган ва айниқса олис ҳудудлар аҳолисига қулайлик яратиш мақсадида “мобиль”, яъни сайёр хизматлар кўрсатилади. Бунинг учун Давлат хизматлари марказлари махсус жиҳозланган “Дамас” ва автобуслар билан таъминланган.
Қолган ҳолларда, фуқаро кечикиб марказга мурожаат қилса, унинг маълумоти электрон базада сақланади ва заруратга кўра, тақдим этилади.
Нилуфар Муродова суҳбатлашди

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Давлат хизматлари агентлигининг фаолияти қониқарлими? (1-қисм)