date

Андижонда хизмат уйида содир бўлган фожиа юртни қайғуга солди

Андижонда хизмат уйида содир бўлган фожиа юртни қайғуга солди

Жорий йилнинг 18 ноябрь куни Андижон вилоятида руҳни титратувчи, жамиятни изтиробга солган бир фожиа қайд этилди. Ички ишлар органларида узоқ йиллар давомида хизмат қилиб келган ходим ва унинг бир нафар қизи ўз хизмат уйида ис газидан заҳарланиб ҳалок бўлди.

Расмий маълумотларга кўра, ходим ўз хизмат уйида вафот этган. Унинг ёнида вояга етмаган икки фарзанди ҳам бўлган. Таъкидланишича, фарзандларидан бири ҳам ис газидан заҳарланиш оқибатида отаси билан бирга ҳаётдан кўз юмган. Яна бир қизи эса омон қолган бўлиб, айни пайтда шифохонада даволанмоқда. Шифокорлар унинг ҳолатини барқарорлаштириш учун зарур чораларни кўрмоқда.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов олди текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ис гази чиқишига нималар сабаб бўлгани, зарарланиш қандай шароитда содир бўлгани ва бошқа муҳим жиҳатлар мутасаддилар томонидан пухта ўрганилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Андижонда хизмат уйида содир бўлган фожиа юртни қайғуга солди