“Қашқадарёликман, зўринг борми?” Тошкентда ҳайдовчиларни ҳақоратлаган эркакга қаттиқ чора кўрилди

1 дақиқа ўқиш546
“Қашқадарёликман, зўринг борми?” Тошкентда ҳайдовчиларни ҳақоратлаган эркакга қаттиқ чора кўрилди

Тошкент кўчаларида вазиятни беқарорлаштирган, йўл ўртасида ҳайдовчиларни ҳақорат қилиб, транспорт ҳаракатига тосқинлик келтирган шахсга суд жавоби берилди. Маълумотларга кўра, воқеа 13 ноябрь куни Яшнобод туманида содир бўлган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда эркак ҳайдовчиларга нисбатан қўпол сўзлар ишлатиб, “Қашқадарёликман, зўринг борми?”, деб бақириб, йўл ҳаракатига жиддий халақит келтиргани яққол кўринади. Бу эса фақат осойишталикни эмас, жамоат тартибини ҳам бузган.

Суд мажлисида у айбини тан олган, қилган ҳаракати учун афсусдалигини билдирган ва енгилроқ чора сўраган. Бироқ суд унга Маъмурий жавобгарлик кодексининг 183-моддаси — майда безорилик бўйича айблов қўллаб, 10 сутка маъмурий қамоқ жазосини белгилади.

Шунингдек, махсус қабулхонада сақлаш харажатлари учун ҳар кунига БҲМнинг 15 фоизи ҳисобидан, жами 618 минг сўм давлат фойдасига ундириладиган бўлди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?