Дунёда ҳар 10 дақиқада аёл ўлдирилмоқда —ҳар куни 137 аёл қурбон

1 дақиқа ўқиш192
Дунёда ҳар 10 дақиқада аёл ўлдирилмоқда —ҳар куни 137 аёл қурбон

БМТнинг янги ҳисоботи дунё бўйлаб аёлларга нисбатан зўравонлик қанчалик хавфли даражага чиққанини яна бир бор кўрсатди. Маълумотларга кўра, 2024 йилда ер юзида 83 минг аёл ва қиз қасддан ўлдирилган. Энг йиғлоқси — ҳар куни ўртача 137 нафар аёл ўз турмуш ўртоғи ёки яқин қариндоши қўлидан ҳалок бўлган.

Таҳлиллардан маълум бўлишича, барча қурбонларнинг 60 фоизини ўз оиласи билан бирга яшаган эркаклар томонидан ўлдирилган аёл ва қизлар ташкил этади. Солиштириш учун: эркакларга нисбатан қотилликларнинг фақат 11 фоизи оила даврасида содир бўлади.

БМТ Аёллар дастури сиёсат директори Сара Хендрикс таъкидлашича, фемицид — аёлларни жинсий белгиси асосида ўлдириш — ҳеч қачон тўсатдан содир бўлмайди. Унинг айтишича, бу одатда таъқиб қилиш, таҳдид, онлайн зўравонликдан бошланиб, кейин жисмоний зўравонликка ва охир-оқибат қотилликка айланади.

Ҳисоботда айтилишича, аёлларга нисбатан энг кўп қотилликлар Африкада кузатилган — ҳар 100 минг аёлга 3 та ўлим тўғри келади. Кейинги ўринни Америка материги эгаллаган.

Германия ҳам ўз статистикасини эълон қилди. Мамлакат Ички ишлар вазирлигига кўра, 2024 йил давомида 308 нафар аёл зўравонлик қурбони бўлган, уларнинг 191 тасида жиноятчи турмуш ўртоғи, собиқ шериги ёки қариндоши бўлгани аниқланган.

БМТ ҳисоботи жаҳонда аёллар хавфсизлиги ҳали ҳам кескин муаммо эканини, зўравонликнинг илдизини барвақт аниқлаш ва уни олдини олиш энг муҳим вазифа бўлиб қолаётганини кўрсатади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?