
Ўзбекистоннинг бир неча ҳудудларида кеча кечқурун кенг кўламли экологик рейдлар ўтказилиб, ҳаво сифатини бузган қатор корхоналар фаолияти текширилди. Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Экополиция ташаббуси билан ўтказилган назоратга ФВВ, Миллий гвардия ва Ички ишлар органлари ҳам жалб этилди.
Тошкент шаҳри ва вилоятининг Қибрай, Зангиота ҳамда Тошкент туманларида ташкил этилган тезкор гуруҳлар жами 103 та корхона фаолиятини кўрикдан ўтказди. Текширувлар давомида ҳаво муҳофазаси қоидаларини бузиш бўйича 38 та ҳолат аниқланди ва масъулларга 34,8 миллион сўм жарима қўлланди.
Энг жиддий қонунбузарликлар қайд этилган 18 та объектнинг фаолияти атроф-муҳитга етказилган зарар туфайли 10 кунга тўхтатилди. Ҳозирда экологик назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.