Бугун, 16 январь куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатда расмий ташриф билан бўлиб турган Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Сергей Лавровни қабул қилди.
Учрашув аввалида президент стратегик шериклик ва иттифоқчиликка асосланган икки томонлама муносабатларнинг ривожланиш суръати тобора ортиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этди.
Олий даражадаги мулоқот мунтазамлик касб этгани, ўзаро алмашинувлар мисли кўрилмаган даражада фаоллашгани, кўп қиррали ҳамкорлик, аввало, савдо-иқтисодий, инвестиция, энергетика, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар соҳалар, таълим ва бошқа устувор йўналишларда кенгайиб бораётгани бундан далолат беради.
Сергей Лавров самимий қабул учун давлат раҳбарига миннатдорлик билдирди ҳамда Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг дилдан саломларини етказди. Икки раҳбарнинг мамлакатларимиз ўзаро ҳамкорликда бугунги даражага эришишидаги ҳал қилувчи роли алоҳида қайд этилди.
Учрашувда Ўзбекистон-Россия муносабатларининг долзарб масалалари кўриб чиқилди, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик мавзулар юзасидан фикр алмашилди.
Жорий йилда ўтказилиши режалаштирилган олий даражадаги учрашувларга тайёргарлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди, дейилади президент матбуот хизмати маълумотида.
Аввалроқ, Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлиб турган Россия ташқи ишлар вазири ўзбекистонлик ҳамкасби Абдулализ Комилов билан музокаралар ўтказган эди. Лавровнинг учрашув бошида қайд этишича, ҳозирги вақтда Шавкат Мирзиёевнинг февраль ойида Россияга ташрифига тайёргарлик кўрилмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Зеленскийнинг АҚШга ташрифи чоғида у билан учрашишдан бош тортди
Швеция Эронни Қуръон ёқиб юборилгани учун қасос олганликда айбламоқда
Лионель Месси ўз продюсерлик компаниясига асос солди
Чехия президенти: "Уруш оқибатида Украина ҳудудларини йўқотади”
“Ўзбекистон гўзали”: “Унинг шартига кўнсам, Lamborghini олиб беришини айтган”
Хитой мамлакатларни жунгли қонунидан воз кечишга чақирди
Хитой қитъалараро баллистик ракетани илк бор оммавий синовдан ўтказди
Трамп: Россия Гитлер ва Наполеонни мағлуб этган, Москва мағлубиятини кутишнинг ҳожати йўқ