
Фото: Nathan Laine/Bloomberg
Коронавирус юқтирганлардан айримларнинг аҳволи оғирлашиб қолиши, бошқалари эса уни енгил шаклда ўтказиши ирсиятга боғлиқ бўлиши мумкин. Олимлар семизликка йўлиққан ва қон босимига эга инсонларга таҳдид каттароқ эканлигидан огоҳлантирмоқда.
Олимлар коронавирус юқтириш аломатлари турли одамларда фарқланишини тиришқоқлик билан аниқлашга ҳаракат қилишмоқда, деб ёзади Bloomberg. Кимлардир енгил шамоллаш аломатларига дуч келади, бошқаларида аломатлар умуман бўй кўрсатмайди, минглаб инсонлар учун эса касаллик ўлим билан тугамоқда. Агентликнинг қайд этишича, бундай фарқланишнинг сабабларини ҳозирча ҳеч ким аниқлай олгани йўқ, бироқ назариялардан бири аломатларнинг ирсиятга боғлиқлигидан сўзламоқда.
«Нега айрим инсонлар жиддий оғриб қолмоқда, бошқалари умуман касал бўлмаяпти? Бу ерда иккита эҳтимолли вариант бор», — дейди deCODE Genetics биофармацевтика компанияси раҳбари Кари Стефанссон. Унинг сўзларига кўра, биринчи вариант вируснинг ўз генетик изчиллигини назарда тутади, яъни айрим штаммлар бошқаларига нисбатан инсонларни кучлироқ оғришга мажбур қилади. Иккинчи вариант касал бўлганларнинг ирсиятига боғлиқ. Айрим одамларнинг генлари уларни оғир касалликларга мойил қилади, бошқаларнинг генлари уларга вирусга нисбатан яхшироқ қарши туриш имконини беради.
Иккинчи назария тасдиғи учун олимлар камида битта илмий фактни келтиришмоқда. Вирусга ҳужайраларга ўтиш имконини берадиган ACE2 рецептори турли одамларда ирсият ва бошқа омиллар, айтайлик, у ичиб юрган дорилар туфайли турлича миқдорда бўлади.

Фото Francois Mori /AP/TASS
«Пўртана» ҳужуми
Боз устига, олимлар одамларни нима коронавирус олдида ожиз қилиб қўйишини қисман тушуниб бўлишган, дея таъкидлайди Bloomberg. Айрим тадқиқотчилар асосий ролни инсонни ҳимоя қилиш ўрнига жиддий касалликларнинг авж олишига сабаб бўлувчи иммун тизимига беришмоқда. Организм номаълум вирусга қарши туриш учун катта куч сарфлай бошлаганида, организм «ҳолдан тойиб», фанда «цитокин пўртанаси» деб аталувчи ҳолатга дуч келиши мумкин. Бунинг оқибатида инсонга вирус етказадиган зарардан кўпроқ зиён етиши мумкин.
«Агар бир нега айрим одамлар цитокин пўртанасини бошдан кечираётгани тушуна олсак, уларни самаралироқ даволай олишимиз мумкин, — деган Bloomberg’га Йел университети иммунологи Акико Ивасаки. — Бизда даволашни ишлаб чиқиш учун оқилона йўл йўқ. Биз шунчаки реакция кутиб, инсонларга бир хил дорилар юборамиз». Унинг қайд этишича, касалликни «молекуляр даражада» тушуниш даволашни янада самаралироқ қилади.
Агар фақат иммунитет омилиги таяниладиган бўлса, иммун тизими етарли даражада ривожланмаган болалар камроқ таҳдидга дуч келмоқда, дея таъкидлайди Bloomberg. deCODE’нинг маълумотлари ҳам оғир аломатларга аёллар камроқ дуч келишини кўрсатмоқда.
Семизлар учун таҳдид
Таҳдид гуруҳига турли шамоллаш жараёнларига мойил ёши катта инсонлар тушиб қолмоқда, деб ёзади агентлик. Боз устига, бундай сабабларнинг аксарияти айнан ирсият билан боғлиқ. Нью-Йорк университети қошидаги Лангон тиббиёт маркази врачлари март ойида коронавирус юқтириб, шифохонага ётқизилган 4000 беморни таҳлилдан ўтказишган. Маълум бўлишича, жиддий семизлик, 40 килограммдан зиёд ортиқча вазнга эга бўлган, 65 ёшдан ошган инсонларнинг шифохонага ётқизилиш эҳтимоли жуда катта.
Семизлик ва критик ҳолат ўртасидаги боғлиқликни Лангон маркази доценти Кристофер Петрилли энг кутилмаган ҳол деб атади. 60 ёшдан кичик бўлган семириш дардига мубтало бўлган пациентлар ўзларининг нормал тенгдошларига нисбатан икки баробар кўпроқ шифохонага ётқизилиш эҳтимолини намойиш этишган. Семизликка йўлиққанларга уч баробар кўпроқ интенсив терапия керак бўлар экан. Бундай натижалар мантиқли, чунки семизлик шамоллаш жараёнлари ҳосил бўлиш эҳтимолини кучайтиради, деган Петрилли.
«Бу шубҳасиз ирсият билан боғлиқ. Ирсият иммун тизимимиз ривожланиши муҳим рол ўйнайди», — деган тиббиётчи. Семизликдан ташқари, у ирсият билан боғлиқ яна иккита асосий омилни келтирган — юқори қон босими ва қандли диабет. Нью-Йорк штатида тадқиқотчилар коронавирусдан вафот этганларнинг қарийб 90 фоизида саломатлик билан боғлиқ бошқа муаммолари ҳам бўлганини аниқлашган. Уларнинг орасида энг кўп учрагани — юқори қон босими (вафот этганларнинг 56 фоизда), диабет, холестерин миқдорининг юқорилиги ва юрак касалликлари. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар