date

Белгияда бош прокурорга суиқасд уюштирмоқчи бўлганлар қўлга олинди

Белгияда бош прокурорга суиқасд уюштирмоқчи бўлганлар қўлга олинди
Белгия пойтахти Брюсселда бош прокурорни ўлдиришга уринган саккиз киши ҳибсга олинди. Мамлакат федерал прокуратураси тарқатган расмий баёнотга кўра, ушбу шахслар Албания мафияси билан алоқадор ва илгари судланган бўлган.

Маълумотларга кўра, 2025-йилнинг июль ойида Брюссел бош прокурорига қарши уюштирилган суиқасд режаси ҳақида федерал органларга хабар келиб тушган. Тергов натижасида асосий гумонлилар аниқланган ва улар назоратга олинган.

Оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, Брюссел охирги вақтларда айниқса гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи гуруҳлар фаолияти кучайган даврни бошидан кечирмоқда. Айниқса Албания мафиясига алоқадор жиноятчилар томонидан уюштирилган зўравонликлар ортмоқда.

Белгия расмийларига кўра, айни пайтда мамлакатда Европанинг 100 дан ортиқ хавфли жиноий гуруҳлари фаолият юритмоқда. Шу йил феврал ойида Брюсселда содир бўлган оммавий отишмалар ортидан метро бекатларининг бир нечтаси вақтинча ёпилган эди. Бу воқеалар хавфсизлик хизматларининг жиноий тузилмалар устидан назоратни кучайтиришига сабаб бўлмоқда.

Ҳозирда қўлга олинган саккиз гумонланувчига нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Прокуратура уларга нисбатан оғир жиноят содир этишга уриниш бўйича айблов эълон қилишни режалаштирмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Белгияда бош прокурорга суиқасд уюштирмоқчи бўлганлар қўлга олинди