Сирдарёда икки ИИБ ходими пора олаётганда ушланди

1 дақиқа ўқиш178
Сирдарёда икки ИИБ ходими пора олаётганда ушланди

Сирдарёда икки ИИБ ходими пора олаётганда ушланди
Жорий йилнинг октябрь ойида Сирдарё вилояти Ховос туманида жойлашган боғдорчилик хўжалигига тегишли дала майдонидан полиэтилен қоплар ўғирлангани юзасидан Ички ишлар бўлимига мурожаат келиб тушди. Мазкур мурожаат асосида ИИБ Тезкор-қидирув бўлимининг подполковник ва майор унвонидаги икки нафар катта ходими текширув бошлаган.

Ўғирликда гумон қилинган тўрт нафар фуқаро мажбуран ИИБга олиб борилиб, қамаб юбориш билан қўрқитилган. Терговни тўхтатиш, яъни ишни “босди-босди” қилиш эвазига улардан дастлаб 55 миллион сўм сўралган. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати расмий маълумот берди.

Орадан кўп ўтмай, терговчиларнинг ўзи “зарарни қоплаш” баҳонасида 24 миллион сўмни олади. Кейинчалик эса, жиноят иши очмаслик, ҳибсга олиш чораси қўлламаслик ва ҳужжатларни фақат маъмурий жавобгарлик доирасида расмийлаштириб, судга юбориш эвазига қўшимча 11 миллион сўм талаб қилишади.

ДХХнинг Сирдарё вилояти бошқармаси, прокуратура ҳамда ИИВ Шахсий хавфсизлик бўлими ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ушбу катта тезкор ходимлар поранинг 11 миллион сўмини олаётган пайтда ушланган. Улар қўлга олинган ва Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми "в" ва "г" бандлари билан иш қўзғатилган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?