date
views 3 465

Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони ошди

Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони ошди
2020 йил 2 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3718 (+16) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 12 нафари Карантин марказидаги (барчаси Қозоғистон орқали юртимизга кириб келган) фуқаролар орасида, 2 нафари Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги аҳоли орасида, қолган 2 нафари Наманган ва Тошкент вилоятларига хориждан кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 2859 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 844 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 9 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони ошди