16:35 / 07.09.2020
2 255

Солиқ қарздорлиги ундирилмоқда

Солиқ қарздорлиги ундирилмоқда
Мажбурий ижро бюроси Чортоқ туман бўлими томонидан биргина август ойининг ўзида олиб борилган ижро ҳарактлари натижасида
236 миллион сўм солиқ қарздорлиги ундирилди.

Масалан, бўлим иш юритувида қарздор “Агросервис” МЧЖ дан ундирувчи туман давлат солиқ инспекцияси фойдасига 122 миллион сўм солиқ қарзи ундириш тўғрисидаги ижро варақаси мавжуд. Мазкур ижро ҳужжати ижросини таъминлаш бўйича давлат ижрочиси томонидан қарор қабул қилинган ва томонларга юборилган. Олиб борилган ижро ҳаракатларидан сўнг, солиқ қарздорлиги ундириб берилди.

Ёки, “Чороқ Машинасозлик” МЧЖ солиқ қарздорлигини тўламагани учун мажбурий тартибда ундириш юзасидан қарор қабул қилинган. Бир неча бор огоҳлантиришга қарамай, қарздорли бартараф этилмади. Давлат ижрочи томонидан туман давлат солиқ инспекцияси фойдасига қарздорга тегишли бўлган бино иншоотлари қарздорлик эвазига хатланган.

Бюронинг туман бўлими томонидан солиқ қарздорлигини ундириш чоралари кўриб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Солиқ қарздорлиги ундирилмоқда