13:32 / 02.11.2020
1 809

Аҳоли даромади қанча юқори бўлса, автоҳалокатдан ўлимлар сони шунча кам бўлади

Аҳоли даромади қанча юқори бўлса, автоҳалокатдан ўлимлар сони шунча кам бўлади
Янгиликлар лентасининг бирор куни жиддий аварияларсиз бўлмаслигига кўникиб ҳам қолдик. Дунё миқёсида автомобиллар сони ошиб бориши билан йўл-транспорт ҳодисалари ҳам параллел равишда кўпаймоқда. Бу эса ўз навбатида ЙТҲ оқибатидаги ўлимлар сони ошишига олиб келмоқда.

Қуйидаги фактлар бу муаммонинг нақадар жиддийлашиб бораётганининг исботидир.
  • Ҳисоб-китобларга кўра, йўл-транспорт ҳодисалари туфайли давлатлар ялпи ички маҳсулотининг 1-3 фоизгачасини йўқотар экан.
  • Ҳар йили йўллардаги бахтсиз ҳодисалар туфайли 20-50 миллион киши жароҳатланади, ўрта ҳисобда 1,2 млн киши вафот этади. Ҳозирданоқ умумий ўлим сабабчилари орасида авариялар кучли бешликка кириб борди.
  • ЖССТ маълумотига кўра, ЙТҲ оқибатидаги ўлим ҳолатларининг 90 фоиздан ортиғи аҳоли даромадлари ўрта ва паст бўлган мамлакатлар ҳиссасига тўғри келади. Ваҳоланки, бу мамлакатлардаги автомобиллар сони дунёдаги жами автомобиллар сонининг ярмидан кам.
  • Ҳар куни камида 3–3,5 минг киши ЙТҲ натижасида ҳалок бўлади ва уларнинг чорак қисми – 15–29 ёшдагилардир. Ўлим ҳолатларининг ярми пиёдалар, мотоцикл ва велосипед ҳайдовчилар ҳиссасига тўғри келади.
  • Ўлим билан тугаган биринчи ЙТҲ 1869 йилда қайд этилган. Паромобиль британиялик Мэри Уордни оғир ғилдираклари билан янчиб кетган. Аммо техник муаммо билан боғлиқ ўлим олдинроқ кузатилган – 1834 йилда парамобил буғқозонининг портлаши натижасида бир неча киши ҳалок бўлган.
  • Муаммо жиддийлигини ҳисобга олган БМТ бош ассамблеяси 2005 йилнинг октябрь ойида «Бутунжаҳон йўл-транспорт ҳодисалари қурбонларини хотирлаш куни»ни нишонлашни таклиф этган.
  • 2016 йилнинг май ойида ҳайдовчисиз автомобиль иштирокидаги илк ЙТҲ қайд этилган. Флоридада Tesla Model S автомобили осмон ёрқинлиги туфайли олдиндаги машинани пайқамай қолган.
  • Россияда ҳар йили ўрта ҳисобда 30 минг киши ЙТҲ қурбони бўлади. Бу ҳар йили кичик шаҳар аҳолиси бутунлай қирилиб кетиши билан тенг. Ўзбекистонда 2017 йилда 2473 киши, 2018 йилда эса 2262 киши ЙТҲ қурбони бўлган. Гарчи бир йил ичида 8,5 фоиз пасайишга эришилган бўлса-да, бу ҳар ҳар куни 6 киши авария туфайли ўлаётганини англатади.
  • 2020 йилнинг 9 ойида (январь–сентябрь ойларида) Ўзбекистонда 4294 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган ва рўй берган ЙТҲлар оқибатида 1293 та ўлим ҳолати қайд этилган. Жами 3886 киши тан жароҳати олган.

Йўлларда эҳтиёт бўлинг!

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Аҳоли даромади қанча юқори бўлса, автоҳалокатдан ўлимлар сони шунча кам бўлади