12:41 / 16.11.2020
2 510

Зоир Мирзаев: «Гўштни Қашқадарёдан Тошкентга қонуний йўл билан етказиб беришда камчилик бор»

Зоир Мирзаев: «Гўштни Қашқадарёдан Тошкентга қонуний йўл билан етказиб беришда камчилик бор»
Фото: Халқаро пресс клуб
Қашқадарё вилояти мамлакатга гўшт маҳсулотларининг 41 фоизини етказиб берса-да, ҳудуд гўшт ва сут маҳсулотларини қайта ишлашда анча орқада. Мазкур кўрсаткич 6-6,5 фоизни ташкил этади. Бу ҳақда Халқаро пресс клубнинг навбатдаги сессиясида Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Мирзаев маълум қилди, дея хабар бермоқда «Дарё» нашри.

«Ўтган даврни таҳлил қиладиган бўлсак, вилоятнинг бу аҳволга тушиб қолишининг объектив ва субъектив сабаблари бор. Объектив сабаб шуки, нефть-газ соҳасидаги йирик саноат корхоналари Қашқадарёда жойлашган ва бунга умумий, глобал маънода қаралса, вилоят шу йўналишда ўзини-ўзи тортиб келяпти. Лекин пандемия шароитида битта тармоқ ёки йўналишга боғланиб қолиш нақадар оғир асоратларга олиб келишини жаҳон тажрибаси кўрсатиб берди. Кимдир нефтга боғланиб қолган, кимдир газга. Мажозий маънода айтадиган бўлсак, булар — йирик ва табиий монополиялар.

Шундан келиб чиқиб, ялпи ҳудудий маҳсулотда кичик бизнес ва ўрта тадбиркорлик улушини ошириб боришни мақсад қилганмиз. Бу борадаги биринчи масала шуки, тадбиркорни қўллаб-қувватлаш зарур. Иккинчи масала — қайси туманда нимани драйвер қилиб оламиз, шуни аниқлашимиз лозим. Мисол учун, Миришкор шароити билан Шаҳрисабздаги шароитни мутлақо таққослаб бўлмайди. Қашқадарё иқлим жиҳатдан шундай ҳудудки, бир пайтда тўртала фаслни ҳам кўриш мумкин. Биз шунга қараб ёндашувни ўзгартиришимиз, ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос жиҳатларига таянишимиз лозим
», — деди Зоир Мирзаев.

Фото: Халқаро пресс-клуб
Мирзаев вилоятдаги оқсоқлик сабабларини таҳлил қиларкан, қуйидаги муаммоларга ҳам тўхталиб ўтди: «Кейинги катта масаламиз – замонавий интенсив технологияларни қишлоқ хўжалигида кам қўллаганлигимиз. Кўз олдингизга келтиринг, агар 20 минг гектар атрофида боғ бўладиган бўлса, шундан 4 минг гектари интенсив йўналишда қилинган. Тасаввур қилинг, оддий боғда гектаридан 9,5 тонна ҳосил олинса, интенсив боғдан 55 тонна мева олиш мумкин. Ўртадаги фарқни солиштириб бўлмайди. Шу боис интенсив боғларни янада ривожлантиришга кўпроқ эътибор қаратмоқичмиз.

Яна бир камчилигимиз шуки, гўшт ва сут маҳсулотларини қайта ишлашда анча орқадамиз. Бу борадаги кўрсаткичларимиз атиги 6-6,5 фоизни ташкил этади. Лекин Қашқадарё республикага гўшт маҳсулотларининг 41 фоизгача етказиб беради. Тошкент шаҳрининг энг катта қисми Қашқадарё ҳисобидан қопланади, бу муболағасиз ҳақиқат. Аммо шуни тайёр ҳолга келтириб, қонуний йўл билан ва замон талабига жавоб берадиган даражада етказиб беришда камчилик бор.

Маҳсулот таннархини тушириб ёки кўтариб юборадиган нарса бу — мавсумийлик. Бизда ҳар қандай экинни мавсуми бор. Лекин мавсумни узайтириш учун қўшимча музлаткич ва сифатини бузмасдан сақлаб берадиган логистика керак. Мана шу масалалар устида жиддий ишлашга киришдик ва ҳар бир туман бўйича драйверларни белгилаб олдик
», — деди вилоят раҳбари.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Зоир Мирзаев: «Гўштни Қашқадарёдан Тошкентга қонуний йўл билан етказиб беришда камчилик бор»