09:30 / 11.11.2021
1 948

Тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
Божхона органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси акциз маркаси билан маркаланмаган ҳамда сифати кафолатланмаган тамаки маҳсулотларни яширинча олиб ўтишга бўлган уринишларга қарши тизимли равишда кескин кураш олиб борилмоқда.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Бекобод” темир йўл чегара божхона пости ходимлари ҳамда ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда, Тожикистондан Ўзбекистонга ўтиш учун “Бекобод” темир йўл бекатига кириб келган темир йўл поезди таркиби божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, ярим очиқ турдаги вагон ичида 3 дона хўжалик қопларга солинган, Ўзбекистон Республикаси акциз маркаси билан маркаланмаган умумий қиймати 45 миллион сўмлик 3000 қути тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди. Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди