Фото: Freepik
Озиш билан боғлиқ тарқалган тушунчалар орасида кеч соат олтидан кейин овқатланмаслик керак дегани, айниқса, кенг тарқалган. Аслида, бу унчалик янглиш тушунча эмас. Кечаси овқатланиш дарҳақиқат зарарли, аммо бу айнан соат 18:00 дан кейин одам ўзини буткул чеклаши кераклигини билдирмайди.
Сўнгги истеъмол қилинган овқат уйқудан 4 соат аввал ейилган бўлиши керак. Агар 10 да ухласангиз, унда 6 да овқатлансангиз бўлади. Аммо шунга қарамай, нима учун кечаси овқатланиш организм учун зарарли ҳисобланади, Harper’s Bazaar нашри бу ҳақида маълумот бериб ўтади.
Тунда нафақат мия, балки бутун организм уйқуга кетади. Уйқу вақтида организмдаги барча жараёнлар, шу жумладан, ҳазм тизими ҳам секинлашади. Агар ухлашдан аввал бирор нима истеъмол қилинган бўлса, деярли «уйқуда» бўлган ичаклар бор кучи билан овқатни ҳазм қилмоқчи бўлади, аммо бунинг уддасидан чиқа олмайди.
Одатдагидек ҳазм бўла олмаган таом ингичка ичаклар деворида сўрилмайди ва йўғон ичакда патоген микрофлора таъсирида токсинга айланади. Бу киши ўзини ёмон ҳис қилиши, қоринда оғриқ ва оғирлик ҳиссининг пайдо бўлиши, шунингдек, вазн ортишига олиб келади.
Кечаси овқатланишнинг яна бир зарарли томони инсулин билан боғлиқ. Гап шундаки, ҳар сафар овқатлангандан кейин инсулин ажралади. Тунда эса организмга энергия керак бўлмайди. Шунинг ҳисобига жигар ва ёғ ҳужайраларидаги шакарнинг қайта тақсимланиш жараёнида муаммо кузатилади. Қолаверса, овқатлангандан кейин дарҳол ухлаган одам ёмон кайфият билан уйғонади.
Агар уйқудан 1-2 соат бирор нима егингиз келиб қолса, унда 1 стакан кефир ичиш тавсия қилинади. Унинг буткул ҳазм бўлиши ва организм ундан максимал фойда олиши учун 1,5-2 соат кифоя. Кальцийга бой ҳисобланган кефирда лактоза сутдагидан анча камроқ бўлади. Калорияси ҳам кўп эмаслиги ҳисобига вазни ортиб кетмаслигини истовчилар учун у айни муддао. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар