17:23 / 31.03.2022
877

Ўзбекистон ва Туркия ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади

Ўзбекистон ва Туркия ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади
Ўзбекистон ва Туркия мудофаа вазирликлари орасида ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди. Бу ҳақида Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов ҳамда Туркия Республикаси миллий мудофаа вазири армия генерали Ҳулуси Акар икки томонлама ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида Ҳукуматлараро ҳарбий соҳадаги Ҳадли битимни имзолади.

- Мазкур ҳужжат ҳарбий соҳанинг икки томонлама ҳамкорлигини мустаҳкамлашга, жанговар тайёргарлик, ҳарбий таълим, ҳамда мудофаа саноатини ривожлантиришга қаратилган, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 29 март куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келган эди. Ташриф давомида икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари даражасида кўп қиррали Ўзбекистон—Туркия ҳамкорлигини янада кенгайтиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланди. Туркия президенти 30 март куни Хивага ташриф буюрди ва шундан сўнг Туркияга жўнаб кетди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон ва Туркия ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади