Нидерландиянинг Гронинген университети олимлар бир кўришдаги муҳаббат ҳақиқатан ҳам борми ёки йўқ деган саволга аниқлик киритиш мақсадида бир қатор тадқиқотлар олиб бордилар.
Тадқиқотда 396 нафар инсон иштирок этди ва улар асосан талабалар орасидан танлаб олинди. Иштирокчиларга бегона инсонларнинг суратлари кўрсатилди ва уларга нисбатан қандай ҳис-туйғу пайдо бўлгани ҳақида сўралди. Шунингдек кўнгиллилардан бир кўришдаги муҳаббат билан тўқнаш келиш ҳолатлари ҳақида ҳам сўралган.
Тадқиқотнинг кейинги босқичида жуфтликлар 90 ҳамда 20 дақиқа давом этган учрашувга чиқдилар ва ёнидаги одамга нисбатан муносабат ўзгариши ҳақида ҳикоя қилдилар. Тадқиқот натижасида, 32 иштирокчи 49 та “бир кўришдаги муҳаббат” деб аташ мумкин бўлган ноодатий туйғуни ҳис қилганлари ҳақида айтишган.
Маълум қилинишича, тадқиқот давомида аниқланган бир кўришдаги муҳаббат асл севгига алоқадор эмас. Олимлар иштирокчилар ҳис қилган туйғу кучли эҳтирос бўлиб, у инсоннинг руҳий ҳолатига узоқ вақт давомида таъсир кўрсатмаслигини қайд этишган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди