11 826
Шифокорлар илк бора “капалак” боланинг тери генларини ўзгартириб, даволашга эришдилар
Хабар берилишича, Геманиялик шифокорлар суриялик болакайдаги ўта ноёб бўлмиш ирсий тери касаллигини даволашга эришдилар. Тиббиёт вакиллари бола терисини 80% қисми кўчириб ўтказишган.
Болакай чалинган буллёз эпидермолиз ҳасталигида инсон териси ўта нозик ва инфекцияларга нисбатан беҳад таъсирчан бўлиб қолади. Дунё бўйича ушбу касалликдан 500000 нафар одам азият чекади. Уларнинг 40% и эса ўсмирлик ёшига ҳам ета олмай, вафот этишади.
Шифокорлар болани даволашдан аввал натижанинг муваффақиятли бўлишига 50% имкон бор эканлиги ҳақида билишган.
Болакайни даволаш учун унинг шикастланган териси ўлчамларига мос тери бўлаклари ўстирилган. Италиялик шифокор Лука эса ўз лабораториясида тери тўқималарини модернизация қилиш ишлари билан шуғулланган.
Тери бўлакчалари Германияга келтирилгач, иккита операция давомида бола танасининг жароҳатланган ерларига қўйиб чиқилди. Айни пайтда бола ўзини яхши ҳис қилаётган бўлса ҳам, шифокорлар уни назорат қилишдан тўхтаганлари йўқ. Ушбу операция мазкур усулни бошқа беморларда қўллаб кўришга ҳам имкон яратади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Тошкентда Давлат кадастрлар палатаси туман филиали бошлиғи 25 минг доллар олаётганида ушланди
TikTok АҚШ ҳукуматини судга берди
Фуқаро фойдасига 130 миллион сўм ундирилди
Россия қўшинлари Уманское қишлоғида СССР байроғини ўрнатди
Apple янги iPad Air ва iPad Pro тақдимотини ўтказди